Ражаб ойининг рўзаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман», деди».
 Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» дебди.«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?» дедилар. «Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дедилар-да, сўнгра: «Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди. «Икки кундан рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди. «Уч кундан рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди.«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар».Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги. 2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши. 3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб билса ва ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса, яхши бўлиши. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, Aллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳ осмонлар, ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган.Ҳаром ойлар дегани ҳурматли, улуғланган, уруш-жанжал, душманлик ҳаром қилинган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой ― муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойларидан иборатдир. Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли ҳисобланади. Машҳур саҳиҳ китоблардан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар, яхши бўлиши аниқ.
Мавзуга оид мақолалар
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога давоми...

12:07 / 12.12.2017 3080
Гўзал қайин дарахти ҳар қандай интерьерга мос келади. Унинг ажойиб нозик шохлари кўзни қувонтиради. Бунинг давоми...

19:03 / 11.11.2016 4761
Йигирма иккинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирман иккинчи кун. Бугун бир оз бетобман. Кеча ифторликдан давоми...

21:28 / 17.06.2017 2677
Бугун Маккаи Мукаррамадаги сўнгги кунимиз. Аллоҳнинг Байтидаги сўнгги намозга mdash бомдодга чиқдик. давоми...

08:30 / 27.11.2022 2955