ҚИШ фаслида қандай овқатланиш керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар қиш фасли совуқ ва қор мўътадил даражада бўлса,  бу фаслда овқатнинг иссиқлиги кучлироқ ва қуюқроғини истеъмол қилиш лозим. Шунинг учун табиблар бу фаслда қовурдоқлар, палов ва бошқа оғир ҳазмли овқатларни истеъмолини кўпроқ тавсия қилишган. Бунга сабаб ташқи муҳит ҳароратини паст бўлиши натижасида томирлардаги хилтлар миқдори камаяди. Соддароқ тушунтирсак, организм ўзини меъёрий ҳароратини сақлаш учун катта миқдорда энергия сарфлайди. Шу билан бирга, катта миқдорда энергияни сақлаш учун қишни совуғида териларимиз буришиб ёрила бошлайди. Бадан ҳарорати ичкарига қамалгач (йиғилгач), меъда ҳарорати баланд ва ҳазм қобилияти кучли бўлади, овқатни тезда ҳазм қилиб, ичакларга ўтқазади. Агар меъда бўш бўлса, унга бошқа моддалар йиғилиб, кўпгина офатларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун қиш фаслида бошқа фаслларга нисбатан иштаҳа ва ҳазм кучлироқ бўлади. Бинобарин қуюқ таом ейилса, уни ҳазми учун ҳазм қилиш қуввати кўпроқ машғул бўлиши билан бошқа кўп овқатдан озод бўлади ҳамда қуюқ овқатнинг ҳазмига қодир бўлади.


Қиш фаслида сабзовотлардан карам, петрушка, қизилчани кўпроқ истеъмол қилиш керак.Чунки карам ва қизилча ғализ ва иссиқликдир. Петрушка тешикларни (тиқилмаларнин) очувчи ва хилтларни юмшатувчидир. Шуни ёдда тутиш керакки, қиш фаслида овқат миқдорини ошириш лозим бўлгандай риёзат (ҳаракат) ва меҳнат  миқдорини ҳам ошириш керак. Шунда организм қуйилган хилтларни латиф ва оқувчан қилиб, эриб  тарқатишга қобилиятли бўлади ва турли касалликларнинг ривожланишини профилактикаси бўлади.


Гулбаҳор Сатторова,  шифокор

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилишлик ҳомила бўлажак фарзанд учун жуда хавфли. Вашингтон давоми...

10:53 / 29.11.2016 3566
Фил воқеаси Маълумки, илк Ислом тарихини манбалар асосида илмий ва холисона ўрганиш динимизни тўғри давоми...

12:08 / 25.02.2018 2886
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:12 / 13.05.2023 1536
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни бомдод намозидан давоми...

00:44 / 27.06.2023 1738