Стрессни қандай қилиб енгиш мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Стрессни тез ва осон енгишни истасангиз, жисмоний ҳолатингиз, бошқалар билан муносабатингиз, ният ва мақсадларингиз ҳамда ҳаётингиздаги муҳим нарсалар ҳақида фикр юритиб кўришингиз керак.


•••Бугунингизда яшанг.


Ғам-ташвиш ва муаммолар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагидир. Аммо бугуннинг ташвишларига ўтмиш ва эртанги куннинг ғамларини қўшиб, уларни яна ҳам оғирлаштирманг.


•••Бугуннинг муаммоларига ечим топишга урининг.


Стресс хавотир ва саросимага сабаб бўлади. Мана бу усуллардан фойдаланиб кўринг: биринчидан, баъзан стрессдан қочиб қутулишнинг иложи йўқлигини ҳам тан олинг. Ўйланиш муаммонинг ечими эмас. Иккинчидан, сиз хавотирланаётган аксар нарсалар умуман юз бермаслиги ҳам мумкин.


•••Реал талаблар қўйинг.


Ўта талабчан бўлманг. Ўзингиздан ва бошқалардан кўп нарсани кутмасдан меъёрни ушлай билинг.


•••Камтарин бўлинг.


Ўзингиз ва бошқаларнинг имконият дарасини инобатга олинг. Агар шундай йўл тутсангиз, ўзингиз ҳам, бошқалар ҳам камроқ босимни ҳис қилади. Шунингдек, ўзингизга ҳам ва бошқаларга ҳам яхши натижага эришиш осонроқ кечади.


•••Хушчақчақ бўлинг.


Режаларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятли чиқмаслиги мумкин, аммо сиз яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканини, мусулмон киши ҳамиша хайрда бўлишини ёдда тутинг. Хотиржам бўлинг. Табассум қилинг ва кайфиятингизни кўтаринг.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.bekrVQGF1sGrkembed

18:53 / 16.10.2017 6081
Йигирма саккизинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма саккизинчи кун. Биласизлми Кеча бир ҳикоя ўқиб давоми...

19:40 / 23.06.2017 20605
ТАҚДИРИМГА ТАЪСИР ЭТГАН ПРОФИЛЬ мақола ижтимоий тармоқларга бағишланган. Iқисм Одатга кўра, ишларимни давоми...

17:44 / 27.02.2017 8971
httpsyoutu.bePKN7qzgee0U

12:04 / 02.05.2019 2131