“Шукроналик дафтари” тутиш жоизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шукр қилиш ҳар бир динда бор, масалан, христианларнинг "Шукроналик куни" деган махсус кунлари бор ва улар ўша кунда ҳамма нарсага шукрона айтадилар. Калифорния ва Йель университети олимлари инсонларда шукр айтиш ва шукроналик ҳиссини сезиш қай тарзда эканини билиш мақсадида улар иштирокида тадқиқот ўтказадилар. Тадқиқот натижасига кўра, кўпроқ шукр айтганлар тезроқ тузалган, соғлиги яхшиланиб борган.

Бизда ҳам кўплар шу методикани ўрганиб, ундан фойдаланишмоқда. Лекин бизнинг менталитет, эътиқод масалаларини ҳисобга олмасдан тўғридан-тўғри кўчириб олинмоқда. Бу методикадан фойдаланилганда уни ишлаб чиққан олимлар исми айтилмаяпти. Асли бу методикани Робин Эллис билан Роберт Штейн ишлаб чиққан. Методика муаллифининг исми айтилмаслиги ёлғонга сабаб бўляпти. Методика бўйича инсонларга шукр, раҳмат айтилади, бизда уни кўчириб олишганда, шуни эътиқодимизга мослаштираман, деб Аллоҳ қилиб ўзгартириб қўйишяпти, холос.


Шу ўринда бир ҳадисни келтирадиган бўлсак: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Шундай даврлар келадики, ғайридинлар калтакесак инига кирганда мусулмонлар ҳам уларга эргашадилар".

Ҳозирги кунда бизнинг баъзи ишларимиз ҳам шу йўсинда кетяпти. Асли барча нарсанинг ечими бизнинг динимизда мавжуд.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" асарида шукр қилишнинг тартиби ёзилган. Унга кўра, биз шукр қилишни динимиз меъёрлари бўйича қандай қилишни ўрганамиз. Ушбу асарда шукр сўзига қуйидагича таъриф берилган: “Шукр” сўзи арабчада оз ем билан семирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилинади, яъни неъмат берилган ҳолатда шу сўзни ишлатиш лозим. Бошқа динлардан фарқи, Исломда шукр фақат Аллоҳ таолога қилинса, бошқа ишларда эса, инсонларга, моддиятга қилинади. Методикани ўзлаштириб олинганда шу нарсалар ҳисобга олинмайди.

Шукр қилиш Исломда неъмат берувчи Зотга мақтовлар айтиш, Унинг розилигини сўраш билан бажарилади.


Шукр 2 хил бўлади:


тил шукри, у неъмат берувчига мақтов айтиш билан қилинади;


аъзолар шукри ҳисобланиб, неъматга яраша амал қилинади.

Бизнинг динимизда ёзиш йўқ. Шукр бу солиҳларнинг энг юксак амалидир. Шукр иймоннинг ярмидир.


Шукр қоидалари эса ушбулардир:


 шукр қилувчининг Шукр қилинувчига ҳузуъси;


 шукр қилувчининг Шукр қилинувчига муҳаббати;


 шукр қилувчининг Шукр қилинувчининг неъматини эътироф этиши (тилда);


 шукр қилувчининг Шукр қилунувчининг неъматига мақтов айтиши (тилда);


шукр қилувчининг ўзига етган неъматни Шукр қилинувчи Зотга ёқмаган нарсага ишлатмаслиги.


Шукрнинг ўзи 3 турга бўлинади:


Қалб шукри, тил шукри, аъзолар шукри.

Қалбимиз шукри тасаввур қилиб, шу неъматга шукр қилиш, яъни таҳайюл дейилади.

Тилимиз шукри эса, тил орқали мақтов ва ҳамд айтиш билан бўлади.

Аъзолар шукри эса, амалларимиз орқали неъматга шукр қилишдир.


Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?!" (Нисо сураси, 147-оят). Аллоҳ таоло ношукр бандани азоблаб, ҳеч қандай фойда топмайди, унга азоб берилишининг сабаби тўғри йўлга қайтиб, Унга ибодат қилиши учунгина бўлади. Иброҳим сурасининг 7-оятини эслайдиган бўлсак: «Ва Роббингиз сизга:  “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг». Қуръон ва ҳадисни ўрганадиган бўлсак, динимизда шукр ёзиш деган амал йўқ, бизда қалб шукри, тил шукри, аъзолар шукри деган шукрлар бор. Инсон қалбан шукр даражасига эришиш учун эса нафси мутмаиннага эришиши керак. Ким ўз нафсини покласагина, Аллоҳга қалбан шукр қила олади.

Шукр Исломнинг кўрки, иймоннинг безаги ва неъматларнинг улуғидир.

Динимизда яна шукр намози ҳам бор. Неъматнинг шукрини ибодат орқали амалга ошириш, шукр саждаси қилиш инсон эътиқодини мустаҳкамлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир хушхабар эшитсалар, шукр саждаси қилганликлари ҳам ҳадислардан маълум.

Шукр ёзиш билан эмас, сажда билан, ибодат билан, зикр билан қилинади.


Др. Гавҳар Дарвиш.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
РАМАЗОНГА ТАРАДДУД КЎРЯПСИЗМИРамазон ойига яхшилаб тайёрланишни, бу муборак ойнинг таъсири кейинги давоми...

02:22 / 05.04.2020 3745
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 6512
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга беш йил бўлди. Иккита фарзандимиз бор. Кичик фарзандимга ЗПРР бу давоми...

02:06 / 05.11.2023 2541
ЖОЙНАМОЗИМ УСТИДАКафтим очиқ қолади,Дуоларим остида.Роббимга юзланаман,Жойнамозим устида. Кўзларимда ёш давоми...

06:00 / 03.02.2020 3509