Серҳосил олма дарахти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кичик қизим билан ажойиб бир ишни йўлга қўйганмиз. Ҳар куни эрталаб қизимнинг қўлига олма дарахти чизилган вароқ бераман. Дарахтда 15 та олма меваси тасвирланган бўлади. Қизимга агар яхши иш қилса, битта олмани қизил рангга, агар қулоқсизлик қилиб ёмон иш қилса, ўртоқлари, ака-опалари билан жанжаллашса ёки шунга ўхшаган айб ишларни қилса, битта олмани қора рангга бўяб қўйишини айтаман.

Кечқурун ётишдан олдин қизил ва қора олмаларни санаб чиқамиз. Агар қизил олмалар қора олмалардан кўп бўлса, демак, шу куни қизим яхши қиз бўлган бўлади. Мен унга мукофот тариқасида 10 000 сўм бераман. У пулларни қутичасига солиб қўяди.

Бу усул менга қизимни тарбиялашда жуда қўл келади. Ҳам қизим ёмон одатлардан халос бўлади, ҳам қизимга мукофот бериб уни хурсанд қиламан, ҳам унга керакли нарсалар олиб бериш керак бўлганда, ўзининг қутичасидаги митти жамғармасидан сарф қиламиз. Бу билан қизим ўз эҳтиёжлари учун ўзи мустақил ҳаракат қилишни ўрганади. Шу билан бирга, қутичаси тўлиши учун ҳам доим яхши ишлар қилишга ҳаракат қилади. Қисқаси, бу “олма дарахти”нинг ҳосили жуда баракали бўлади.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини баён қилишга ҳам аҳамият берган. Ўша давоми...

19:29 / 10.11.2016 3690
gallery linkfile sizelarge ids11589,11590,11591,11592,11593,11594,11595,11596,11597,11598

16:40 / 11.08.2017 24203
  Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан сув, 300 гр жизза, 2 чой қошиғида туз солинади. Уй нонининг тўқ давоми...

13:06 / 29.11.2016 4288
Эътикофдаги одамга макруҳ бўлган нарсалар 1. Олдисотди қилиш. 2. Ичида ва ташида гуноҳ бўлган сўзларни давоми...

10:30 / 10.02.2017 4256