Болаларга SPF кремлари керакми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирда қуёшдан сақловчи кремлар тури кўп. Шифокорлар ёз кунлари улардан албатта фойдаланиш кераклигини таъкидлашади. Катталар-ку майли, аммо болалар учун ҳам бундай воситаларни қўллаш тўғрими?


Иккиланманг! Албатта, боланинг нозик терисини қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш лозим. Айниқса, кечки баҳор ва ёз ойлари қуёш нурларининг кучи ортиб боради. Ўйинқарорқ болалар эса кўпинча буни ҳис қилишмайди. Улар жазирама кунлари қоқ туш пайти ҳам кўча-кўйда юриши мумкин. Бунинг оқибатида терида доғлар ҳосил бўлиши, куйиши ҳеч гапмас. Аслида, 3 ёшгача болаларнинг қуёшда бўлиши тақиқланади. Негаки уларнинг териси, ҳимоя тизими ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Қуёш остида кўп қолиши катта бўлганда меланомага туртки бўлиши хавфини оширади.


Қандай крем танлаймиз?

Қуёшдан сақловчи кремлар албатта бола терисига мос бўлиши керак. Яна «SPF SPF-да» деб ўзингизнинг кремингизни суртиб қўйманг.

Қуёш нурларидан сақловчи кремларни танлашда унинг учта хусусиятига эътибор беринг:

 Таркибида табиий фильтрлар борлиги. Болага кимёвий эмас, минералли табиий филтрли бўлган кремларни олинг. Бунда ёрлиғида титан диоксиди ва рух оксиди бор деб ёзилади. Бола териси жуда нозик ва юпқа, унинг ўткизувчанлиги юқори бўлади. Шунинг учун бола терисига суртилган ҳар қандай модда сўрилиб, қонга тушиши мумкин. Шу сабаб уларда аллергик реакция, тошмалар тезда пайдо бўлади.

 SPF 30+. Бола учун қуёшдан сақловчи кремлар ультрабинафша нурлардан юқори даражада ҳимоя қилиши керак: энг кам даражаси — SPF 30, яхшиси, SPF 50 бўлиши керак.

Ёқимли модда. Бола терисини ҳимоя қилганда қуёшдан ҳимояловчи крем ёки лосьонлардан фойдаланиш керак негаки, улар спрейлардан кўра яхшироқ ҳимоя қилади ва бола учун ёқимли бўлади.


 Қандай фойдаланиш мумкин?

Болалар учун қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, қоидаларга амал қилинг:

 кремлардан фойдаланишдан олдин кичик соҳага суртиб кўринг. Масалан, тирсак бўғимига суртинг, бу соҳа териси жуда нозик бўлиб, бирор ножўя ҳолат бўлса, дарҳол билинади. Крем суртилгач, 10-20 дақиқадан кейин шу соҳада қизариш пайдо бўлса, бу кремдан фойдаланманг.

Кремни кўчага чиқишдан 15-20 дақиқа олдин суртинг. Шунда у сингиб, ҳимоя қатламини ҳосил қилиб улгуради.

 Қуёшдан сақловчи кремни кийимдан ташқари, очиқ соҳаларга суртинг. Бунда қулоқлар, бурун, пешана, қўллар, тиззадан пастки соҳа, соч чеккаларини унутманг.

 Кремни қалин қилиб суртманг, 1-2 мм.дан юпқа бўлиши лозим. Аввал бир қават, кейин яна устидан бир бор суртинг.

 SPF-фильтрнинг кучи вақт ўтиб сустлашади, шунинг учун уни ҳар 2-3 соатда янгилаб туриш лозим.

 Болалар уйга келгач, албатта душ қабул қилдириб, кремни ювиб ташлаш зарур. Кейин эса намлантирувчи ёки озиқлантирувчи крем суртиш мумкин.


Бола терисини қуёш нурларидан SPF кремларидан ташқари, юпқа ва табиий матоли кийимлар, бош кийимлари билан ҳам ҳимояласа бўлади.


 Умид Саидов, шифокор


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий бузилишлар ndash бу ташқи ва ички омиллар таъсирида бош мия фаолиятини бузилиши бўлиб, кўп ҳолларда улар давоми...

02:47 / 08.06.2023 2264
Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар отаона давоми...

02:27 / 22.06.2023 1863
Шифокор Гулбаҳор Сатторова жавоб берадиndash Ифторликни энг муҳим қоидаларидан бири, озуқалар истеъмолини давоми...

02:16 / 08.04.2023 1862
Туғишни буткул ман қилиш мумкинмиҲозирги пайтда тиббиётда фарзанд кўришни буткул ман қилиш деганда, давоми...

20:42 / 16-avgust 1299