Татиуровка нимадан тайёрланади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Биласизми?

Татиуровка нимадан тайёрланади?

Татиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён бўлиб,  у камида икки сеансда амалга оширилади. Ҳар бир сеансда суратнинг ҳажмига қараб, игна тери остига минг марта киради. Бунда 1-2 мм чуқурликда,  инсон терисини тешиб, тешикчалар ҳосил қилинади.  Кейин ушбу тешикчаларга махсус ранг тўлдирилади.

Татиуровка қилишда фойдаланиладиган асосий нарса бу унинг сиёҳи бўлиб, олтингугурт ва органик  бўёқлардан тузилган оксидланган заҳар ҳисобланади. У терининг  табиий мелонин гормонини емиради.

Бу ранг маълум кишилар томонидан маълум рецепт бўйича тайёрланмайди. Унга формалин гормони,  сурма, метан ва бўёқни суюлтирувчи махсус эритмалар қўшилади. Булар темир, титан, карбонат ангдрид каби кимёвий элементларни ўз ичига олган бўлиб, кўплаб касалликларни келтириб чиқаради.

 

Татиуровкадан кейин юзага келадиган салбий оқибатлар

Австриядаги пластик жарроҳлик институти мутахассиси Ханна Шепперднинг фикрича, танага кирган сунъий маҳсулот дастлабки даврларда ўзини билдирмайди. Бироқ вақт ўтиб кучли оғриқлар бошланади. Шу билан бирга, кўп ҳолларда игна орқали тушган инфексия йирингга айланади. Хусусан, ОИТС, гепатит, терининг стафилоккок касалига чалинишига олиб келади.

Татиуровка қилиш жараёнида тери остига тахминан  минг марта игна кириши ва бу игналарнинг аксарият ҳолларда стерилланмаган бўлиши оқибатида турли юқумли касалликлар ўрнашади.  Биргина мана шу татиуровка бўёғи 22 хил саратонни келтириб чиқаради.

Татиуровка сиёҳи таркибидаги олтингугурт уч ҳафтадан сўнг ошқозон гастритис, тиш касалланиши, тери яллиғланиши, қуёш нурига ўта сезувчанлик, тери тошмалари ва аллергияни келтириб чиқаради.

Кўзнинг киприк қисмини қорайтириш мақсадида қилинган татуаж киприклар тўкилиши, кўз гавҳарининг туманли парда билан қопланиши, кўришнинг хиралашиши каби ножўя таъсирга эга.

Мана энди вашмнинг нега шариатимизда ҳаром қилингани ҳикмати англашилгандир?[1]

 

Зебунисо Қутбиддин

тайёрлади

 
 
 

[1] www.medical.com

www.dermaclinic.com

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир аъзоимизнинг ижтимоий ҳаёт, оила билан боғлаб турувчи эмоционал ҳолатлари бўлиб, бу ҳолатлар ақлий давоми...

09:09 / 09.07.2020 3900
Нега бетоб бўлган пайтда уйқу келадиОдам касал бўлганида иштаҳаси ва жисмоний ҳаракат қилишга хоҳиши давоми...

02:42 / 24.03.2023 2021
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик яхши нонушта давоми...

02:33 / 05.06.2023 2181
Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар отаона давоми...

02:27 / 22.06.2023 1866