Лайлатул қадр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Кўнгил, аҳдлашайлик, бергин қўлларинг,

Бир кун бўйинсунсанг нимадир, надир,

Ўзи топганича манзил, йўлларинг,

Эшик қоқиб келди Лайлатул қадр.


Минг ойдин афзалроқ бу каби тунни

Топиб бўларканми бошқа бир фурсат?

Келгин, яқинроқ кел, узатгин қўлни,

Бир ҳиммат айлагин, ўзингни кўрсат.


Қанча оқшомларни қорайтирганмиз,

Қанча юлдузларни этганмиз безор.

Тонгга насиба деб гуноҳ берганмиз,

Ойнинг иккимиздан топгани озор.


Тавбалар қиламиз бу кеча, кўнглим,

Йиғи келгунича йиғлаймиз тўлиб.

Худо сари сенинг, менинг ҳам йўлим,

Ўзига борамиз елкадош бўлиб.


Қуллик муҳаббатин этамиз изҳор,

Тошамиз ишқнинг зўр паймонасидан.

Бу тун дунёларга бермай эътибор,

Ризосин излаймиз остонасидан.


Ажабмас, раҳматга кўмилиб кетсак,

Ажабмас, гуноҳлар тутдек тўкилса.

Ажабмас, кечани бахтиёр этсак,

Ажабмас, дод солиб шайтон ўкинса.


Кўнгил, нима экан, атиги бир тун,

Шунчаки ўтди-ку унинг нечаси.

Кейин топа олмай қолиши мумкин

Йўқлаб келганида қадр кечаси!


Ўткирбек Муҳаммад Cобир



Манба
Мавзуга оид мақолалар
«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб давоми...

20:26 / 09.01.2017 5918
Ибн Сино тарвуз мевасини жигар, буйрак касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида давоми...

21:28 / 01.01.2017 7147
embedhttpswww.youtube.comwatchvtP82H5xWR8featureyoutu.beembed

17:34 / 15.05.2018 3505
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадийжа бинти давоми...

12:09 / 01.12.2017 3561