Китоб мутолаа қилиш энг кўп ёқтирадиган ишларимдан эди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Китоб мутолаа қилиш, турли илмий семинарларда  қатнашиш дунёда энг кўп ёқтирадиган ишларимдан эди. Бу икки иш ҳаёт довонларидан ошиб ўтишимда катта роль ўйнаган. Aжабланарлиси, айнан мана шу ёқтирган ишларимни қилишда ҳам катта қийинчиликларга дуч келардим. Энди китоб очиб мутолаани бошлашим билан онам: “Буни ўрнига дарслик китобларингни ўқисанг, манфаатли бўларди" ёки "Ундан кўра идишларни ювсанг бўлмайдими?” дер эдилар. Илмий семинарларга бориш ундан-да машаққатли бўлар эди. Чунки бу илмни олишни  оиламизда фақат менгина ёқтирардим. Семинарларга бориб уйга қайтишим биланоқ ота-онамдан қаттиқ дакки эшитишимни билсам-да, у ерда ўзгача ҳаловатни туяр эдим. Онам у ерга боришимга рухсат беришлари учун роса ёлворар эдим.  Лекин, минг афсуслар бўлсинки, онам мени баъзида тушунишга ҳаракат қилса-да, отам ҳеч ҳам мени тушунмас, олий даргоҳ толибаси бўлишимга қарамасдан мени ҳақоратлар, керак бўлса, урар эди. Буларни барига чидаб, қалблари хотиржам бўлиши учун баъзида ўзим билан онам ва синглимни ҳам бирга олиб боришга ҳаракат қилардим. Отамга мулойим бўлишга, хизматларига шай туришга тиришар эдим. Бундан ташқари, илм мажлисларидан олаётган фойдаларимни кўришсин, дея дарсларимда ҳам илғор бўлишга уринар эдим. Aфсуски, барибир натижа кутилганидек бўлмас эди. Буларнинг барига отамдан еган калтакларимнинг қайғусидан устун келадиган илмий семинарларда қатнашиб топаётган қувонч ва бахт сабаблигина чидар эдим...

Шу зайлда шиддат билан йиллар ўтиб бораверди. Мен ҳам магистр даражасига етдим. Aллоҳ тақдиримга бир олийжаноб умр йўлдош насиб етди. У мени илмий семинарларга яна ҳам кўпроқ боришимни истарди. Ҳатто  у сабаб бўлиб, докторликни ҳам ёқладим. Мана шунча йиллар ўтиб ота-онамнинг фахрига айланиб, ака-сингилларим ичида уларга энг меҳрибони бўлдим. Шунга қарамай, Aллоҳ уларни кечирсин-у, менга қилганларини ҳеч унутолмадим...


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуъти. "Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Дубайнинг АлХаваниж ҳудудида очилиши режалаштирилган Қуръон боғи зиёратчиларга Қуръони Карим давоми...

17:15 / 29.03.2019 2185
Ўзингизни қийин, чиқиб кетиш имконсиз бир вазият, танг аҳволда, ўта чарчаган ҳис этяпсизми Келажагингиз давоми...

02:05 / 03-fevral 3548
 Маҳсулотлар 250 грамм маргарин 3 пиёла ун 100150 грамм сметана 1 коса ёнғоқ 1 пиёла шакар 1 та давоми...

14:01 / 15.12.2016 4546
embedhttpswww.youtube.comwatchv1cnYgPQlHgfeatureyoutu.beembed

19:10 / 07.02.2018 3121