Mix sho'rva
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир фақир киши қаҳратон совуқда емиш излаб кўчаларда кезиб юрган экан. Бироқ ҳеч нарса топа олмай, бир уйнинг эшиги тагига ўтирибди ва уйқуга кетибди.

Тонг отгач, уй эшигини бир қари аёл очибди. Эшиги тагида ўлар ҳолда ётган кишини кўриб, “Сизга нима бўлди?” деб сўрабди.

Ҳалиги киши жуда ҳам оч-наҳор эканини ва қаттиқ совуқда қолганини айтибди. Қария аёл уни уйига олиб кириб, исиниб олиши учун ёпинчиқ ва бир стакан иссиқ сув берибди. У аёл жуда бахил бўлиб, ҳеч кимга ҳеч нарса бермас экан. Қорни жуда ҳам очган бу киши унинг бахиллигини сезибди, лекин уни уйига олиб кирганидан қалбида озгина бўлса ҳам раҳм-шафқат борлигини билибди.

Чўнтагидаги занглаган михга кўзиб тушиб: “Битта қозоним ва идишим бўлганида эди, сизга қўлбола қилиб мих шўрва қилиб берардим”, дебди.

Қария аёл бундан ҳайратланиб: “Мих шўрва?! Нималар деяпсан, ҳой киши?” дебди.

Киши уни мана шу михдан зўр шўрва тайёрлай олишига ишонтирибди. Шунда гапига ишонган кампир унга идиш бериб, қозон ва ўчоқ турадиган жойни кўрсатибди.

У ўчоқ олдига бориб, қозонга сув ва михни солибди, кейин оловни ёқибди. Бироз кутгач дебди: “Озгина туз ва кўкатлардан қўшиб юборсак, шўрва янада мазали бўларди”.

Кампир унга сўраган нарсасини берган экан, меҳмон табассум билан: “Сиз жуда яхши, саховатли аёл экансиз” дея мақтай кетибди. Сўнг яна шўрва мазали бўлади, деган баҳона билан пиёз ва сабзи сўрабди.

Атрофидаги одамлардан доим “бахил” деган тамғани эшитиб юрган аёл меҳмондан бу мақтовларни эшитгач, хурсанд бўлиб кетибди ва унга сабзи, пиёзларни, у сўрамаган бошқа керакли маҳсулотларни ҳам тақдим этибди.

Киши қозонга солинган михни секин олиб чўнтагига қайта солиб қўйибди. Шўрва қайнаб чиққач, уни идишга солиб, кампирнинг олдига қўйибди.

Кампир ва фақир киши бирга овқатланишибди, кампир музлатгичдан мураббо ва бошқа нонхўракларни дастурхонга қўйибди.

Қария аёл меҳмонга раҳмат айтиб: “Мих овқатга шундай таъм киритишини билмаган эканман!” деди.

Киши табассум қилган ҳолда: “Сизга раҳмат, сизнинг саховатингиз бўлмаганда михнинг ўзи ҳеч нарса қила олмасди”, дебди ва ичида: “Аслида мих ҳеч нарса қилгани йўқ, ҳаммасини ширин сўзлар бажарди”, деб шивирлабди.


Баъзи фарзандларимизнинг тарбиясини тўғрилаш учун вақт кечикиб бораётганини, улар бизга турган-битгани машаққат, кулфат бўлаётганини ҳис қиламиз ва улардаги ёмон сифатларни айтиб, койиймиз-у, бироқ яхши жиҳатларига эътибор бермаймиз, яхши сифатлари учун уларни мақтамаймиз.

Ҳамма ота-оналар фарзандларини тарбиялаш йўлида юқорида келтирилган ҳикоядаги каби зўр мих шўрва қилиб, ширин сўзлар билан, қўллаб-қувватлаш билан уларни ижодкорларга, бошлиқларга айлантира олади.


Ҳассон Шамсий Пошшо

Манба
Мавзуга оид мақолалар
3 сентябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 484 нафардан иборат дастлабки гуруҳи иккита рейсда давоми...

12:13 / 13.02.2017 5037
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундириладиАлимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси давоми...

21:10 / 03.11.2023 1676
Мен мўминман дейди, Амали йўқдир. Мўминликдан ҳатто Хабари йўқдир.  Қуръонни давоми...

06:49 / 15.12.2016 3386
Сизга шуни маълум қилмоқчимизки, 2015 йилнинг  1 декабридан  2016 йилнинг  1 мартига қадар Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

11:54 / 27.02.2017 5006