Шарқу ғарбга нишон бўлган аёл: Оиша розияллоҳу анҳо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг энг ашаддий душманлари сингари, асарининг энг кўп сотилган китоблар рўйхатида бўлишини истаган ёзувчилар ҳам Оиша онамиз орқали ўз ғаразли мақсадларига эришмоқчи бўлдилар. Шарқшунослик тадқиқотлари сарлаҳаси остида тўпланадиган ушбу асарларнинг муаллифлари, асосан, Оиша онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан вақтли турмуш қурганларини рўкач қилиб, Исломга зарба бердилар. Улар ўзлари шубҳа чоҳига туширган инсонларининг иймонини хатарга қўйдилар.

Қурайш аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ташлаган қадамларини, ҳар бир айтган сўзларини диққат билан кузатар, тушунарсиз бирон масала ёки кичик бир хато топсалар, дарров уни бўрттириб Исломга зарар беришарди. Aммо қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз билан бўлган никоҳларини оддий ҳодиса сифатида қабул қилишди. Бу турмуш билан алоқадор ҳеч қандай салбий маънодаги фикр айтишмади. Aгар улар бу никоҳни зўравонлик деб билишганида эди, “Бизни адолатга чорлаган Муҳаммаднинг ишига қаранглар!” дея бу ҳақида албатта гапиришган бўларди. Бу хусусда улардан бир оғиз ҳам танқидий фикр етиб келмади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз билан никоҳлари Ҳижоз анъаналарига кўра ўта оддий ҳодиса эди.

Устига-устак, бу никоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз таклифлари билан бўлмаган. Хадича онамизнинг вафотидан сўнг, олти нафар фарзандига ҳам оталик, ҳам оналик қилаётганларини кўриб турган қариндошлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги оила қуриш ҳақида сўз очишган. Шу вақтда Ҳавла бинт Ҳаким (Умму Шарик) Оиша онамизга уйланишларини таклиф қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога совчи юборганларида, онамиз балоғат ёшига етган эдилар. Зеро, мўътабар сийрат китобларида ҳам таъкидланганидек, Оиша онамиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан олдин Жубайр ибн Мутъимга унаштирилган эдилар.

У вақтларда қизнинг никоҳ ёшига етгани тақвимга эмас, қизнинг жисмоний ривожланишига қараб белгиланарди. Жоҳилият даврида ҳам шундай эди. Ҳавла бинт Ҳаким розияллоҳу анҳо Оиша онамизда бу ўзгаришни кўрганлари учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у билан оила қуришни таклиф қилганлар. Чунки ўша пайтда Оиша онамиз болалик йилларини ортда қолдириб, Макка урф-одатларига кўра, турмушга чиқадиган ёшга етган қиз эдилар.

Урф-одатлар асрлар ва масофалар оша бир-биридан фарқ қилади. Тахминан ярим аср аввал қизларнинг никоҳ ёши 15-16 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирда университетда ўқийдиган қизларда оила қуриш ўртача 25-26 ёшга тўғри келади. Aйниқса, иссиқ иқлимли ҳудудларда қизларнинг ривожланиши совуқ ўлкалардагига нисбатан вақтлироқ юз беради [110].

--------------------------------

[110] Қаранг, Марказут Танвирил Исломий, “Радду ифтиротил Мунассирин Ҳавлил Ислам, Қоҳира, 2008.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси


 

Мавзуга оид мақолалар
Бахт бойликнинг кўплиги, мансабнинг катталиги, фарзанднинг кўплиги, бирор фойдага эришиш ва моддий илмда давоми...

21:19 / 15.09.2021 2923
Нуриддин Йилдиз .Бу умматнинг қизи,.Опасингилларимиз учун гўзал мутолаа Муҳтарама опасингиллар, севимли давоми...

02:08 / 25.01.2020 16277
Турмуш қуриш мақсадида танишувга чақирадиган гуруҳлар ёки саҳифаларнинг ҳукми Давоми...Никоҳнинг анъанавий давоми...

07:00 / 24.06.2020 2880
Инсон уйига ҳалол меҳнат билан ҳалол касб қилиб қайтиши, унга бирор алдов, ёлғон ва фириб аралаштирмаслиги давоми...

22:10 / 27.12.2021 2322