Америка масжидлари лойиҳасини ишлаб чиқувчи муслима аёл ҳақида биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард Университетининг санъат тарихи ва архитектураси бўйича маслаҳатчиси саналади.  У нафақат чиройли ва функционал биноларни лойиҳалаштиради, балки трансформация ва маданий мулоқотни ҳам рағбатлантиришга аҳамият беради.

Марям Аризона штатининг Туссон шаҳрида туғилган ва у ерда вояга етган.  Унинг онаси ва бобоси тўқимачилик бўйича дизайнер бўлган. Отасининг бобоси эса меъморчилик фирмасига эга эди.  Шунинг учун ёш Марям болалигиданоқ бу соҳага қизиқди. У Гарвард университети ва  Массачусетс штатидаги технология институтида  Ислом архитектураси бўйича Ага Хана дастури бўйича таълим олди. Олийгоҳда у Ғарб давлатларидаги замонавий ислом меъморчилигига эътибор қаратди. Марям кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлди. У замонавий Америка масжидларида аёллар учун хос жойларни яратгани учун Ислом меъморчилиги бўйича нуфузли Ага Хана мукофотига сазовор бўлди.  2007 йилда у Америка меъморлар институтининг Associate of the year award  мукофотини қўлга киритди.  У Америкадаги мусулмон аёлларнинг ҳаёти ҳақида ҳам бир қатор мақолалар ёзган.

Марям Эскандари MIIM Designs LLC муассисидир.  Унинг сўзларига кўра, дастлаб бу фирма оддий меъморий фирма бўлган.  Айни пайтда бу фирма йиллик даромадининг бир қисмини жамоат эҳтиёжларига сарфлайди. Шунга асосланиб, фирма эгалари ўзларининг бизнес-режаларига  турли ижтимоий лойиҳаларни ҳам киритадилар.


Ummamag.kg. манбаси асосида Бибиражаб тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг энг таниқли муслима супермодели Ҳалима Аден подиумдан буткул кетишга қарор қилди. Ҳалима Aден давоми...

03:35 / 30.11.2020 3883
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3531
Шу йилнинг 21 ноябрь санасида Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан давоми...

08:49 / 27.11.2022 4808
Барбадослик оммабоп қўшиқчи, актриса, дизайнер ва филантроп Рианна ҳижобда ва кўзга ташланмайдиган, ёпиқ давоми...

04:56 / 26.11.2020 3772