Қизлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Дадажон дейди яйратиб дилни,

Ортда қолдирар меҳрда ўғилни.

Кетса ҳам бир кун пойлатиб йўлни,

Қизлар отага меҳрибон бўлади.


Кўрмасам дейди кўзимда ҳеч нам,

Ҳеч қилманг дейди отажон сиз ғам.

Кам кўрмайин лек онасини ҳам,

Қизлар отага меҳрибон бўлади.


Хизматга эрур ҳамиша у шай,

Қизим десам дер: "Отажон, лаббай".

Айта оламан ҳеч иккиланмай:

Қизлар отага меҳрибон бўлади.


Ўғил ҳам суяр албатта дилда,

Отага қувват кўпроқ ўғил-да.

Ёрдами бўлиб қўлда ва тилда,

Қизлар отага меҳрибон бўлади.


Унутмай меҳр бер сен, жоним қизим,

Номусим ўзинг, шоним сен қизим.

Жаннатга элтар имконим қизим,

Қизлар отага меҳрибон бўлади.


Ғиёсиддин Юсуф

@muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Асални халқ табобати тавсия этадиган шифобахш неъматларнинг подшоҳи дейиш мумкин. Асал, бол фақат ширинлик давоми...

11:56 / 25.11.2016 9761
Қуръон ёдлаш ва ёдлаганларини қайтариб туриш дастури Ушбу дастур Мадина мусҳафи ва унга мос келувчи давоми...

22:16 / 06.03.2017 5637
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 6297
    Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида давоми...

11:17 / 02.08.2018 4189