“Менинг шарфим зулм қуроли эмас”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу кунларда мен ҳижоб ўраганман. Сиз уни шарф деб аташингиз мумкин. Менинг шарфим қўлларимни орқамга боғламайди ва у зулм қуроли эмас. У фикрларимнинг бошимга кириб, оғзимни тарк этишига тўсқинлик қилмайди. Лекин мен буни авваллари билмас эдим...

“Менинг шарфим зулм қуроли эмас”

Мен дастлаб католик эдим, кейин агностикка айландим. Энди эса мусулмонман!

Ислом томон сафарим тахминан ўн беш ёшлигимда бошланган. Менда эътиқодим юзасидан турли хил саволлар пайдо бўлар эди. Ўқитувчиларим ва руҳонийларнинг "Ёшгина чиройли бошингизни ҳалитдан ташвишга қўйманг" қабилидаги жавоблари мени қониқтирмади. Шундан сўнг мен коинот, олам ва одам ҳақидаги мавжуд тушунчаларимни сўроқ остига қўя бошладим.

Тарих ва бир қанча назариялар билан танишиш жараёнида "Ислом" деган ғалати нарсага дуч келдим. Мен Ислом дини бағрикенглик, адолат ва шарафни ўргатадиган ҳамда сабр-тоқат, камтарлик ва мувозанатни тарғиб қилувчи дунё дини эканлигини билиб олдим.

Мен Ислом ўз тарафдорларига инсониятни битта Худога сиғинишга ва ўзимизни юқори мақсадларда тутишга ўргатган Мусодан тортиб Муҳаммад алайҳиссаломга қадар барча пайғамбарларни ҳурмат қилишни ўргатаётганидан мамнун бўлдим. Муҳаммад алайҳиссаломнинг "Илм олиш ҳамма учун, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар мажбурийдир" деган мазмундаги ҳадислари қалбимга таъсир қилди.

Aлгебрани ихтиро қилган Aл-Хоразмий каби мусулмон мутафаккирлари фан ва рационалликни қабул қилганларидан ҳайратда қолдим, Да Винчидан олдин парвозлар механикасини ишлаб чиққан Ибн Фирнас, замонавий жарроҳликнинг отаси бўлган Аз-Заҳравилар билан танишдим...

Исломни ўрганиш менинг маданий нотўғри қарашларимни дарҳол йўқ қилмади. Шарқ аёлларига уларнинг эрлари томонидан уят ёки эгалик ҳисси туфайли фақат қўпол муомала қилинади, деган тасаввурда эдим.

Aммо мен бир мусулмон аёлдан: "Сиз нега бундай кийинасиз?" деб сўраганимда, унинг жавоби аниқ ва жозибали бўлди: "Худони мамнун қилиш учун!" У бундай камтарона кийиниш аёлнинг танаси оммавий истеъмол қилиш ёки танқид қилиш учун мўлжалланмаганлигини, аксинча дунё учун рамз эканлигини англатишини тушунтирди. Мен ҳали ҳам ишонч ҳосил қилмадим ва: "Ҳа, лекин аёллар сизнинг динингизда иккинчи даражали фуқароларга айланадими?" дедим. Сабрли мусулмон аёлининг тушунтиришича, Ғарб дунёси аёлларга мол-мулк сифатида муомала қилган бир пайтда Ислом дини уларни ўз ҳимоясига олган. Ислом аёлнинг турмушга чиқиш учун розилигини мажбурий қилди ва унга мерос олиш, мулкка эга бўлиш, бизнес юритиш ҳамда давлат бошқарувида қатнашиш имкониятини берди.

Aжабланарлиси шундаки, Ислом менинг феминистик идеалларимга мос келадиган дин бўлиб чиқди!

Шу кунларда мен ҳижоб ўраганман. Сиз уни шарф деб аташингиз мумкин. Менинг шарфим қўлларимни орқамга боғламайди ва у зулм қуроли эмас. У фикрларимнинг бошимга кириб, оғзимни тарк этишига тўсқинлик қилмайди. Лекин мен буни авваллари билмас эдим...

Исломга қилган саёҳатим давомида мен мусулмонлар ҳар хил шакл, ўлчам, муносабатдаги этник бирлик, маданият ва миллат вакиллари бўлишини билиб олдим.

Ўзларини мусулмон деб атайдиганлар ва сиёсий мақсадларда Исломни бузиб кўрсатадиган одамлар борлигини билиш мени ғазаблантирди.

Энг муҳими, мен америкалик ватандошларим Исломга нисбатан қўрқув ва нафратларидан қутулиб, бир кун келиб унинг асл қиёфасини кўра олишларига умид қиламан!

Тереза КОРБИН,

америкалик ёзувчи, феминист

Инглизчадан Сирожиддин Адашев таржимаси

 

 

    

Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор Сизку юракларда илк зиё ёққан.  Олимми, шоирми ва ё санъаткор, Илк бор давоми...

11:52 / 12.10.2017 12927
  Кўкарган дарахт борки, бир кун сўлмоғи бор. Ҳар тонгда Қуёш чиқар экан, ўз вазифаси битгач, ботади. Инсон ҳам давоми...

09:38 / 28.02.2017 6083
httpswww.youtube.comwatchvmHMIuVbKPWIampfeatureyoutu.be

12:47 / 18.12.2018 3111
   Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

20:52 / 26.04.2017 4056