Аъзоларимиз ҳаққи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ҳар бир аъзоимизнинг ижтимоий ҳаёт, оила билан боғлаб турувчи эмоционал ҳолатлари бўлиб, бу ҳолатлар ақлий фаолиятимиз, ҳистуйғуларимиз, руҳиятимиз ва бизни қамраб турувчи кичик оламимиз таъсирида ижобий ёки салбий тусга киради. Мазкур аъзоларимизнинг ўз ҳиссалари бор, буни «маънавий ҳақлар» деймиз. Масалан, кўз қувватининг ҳаққи – ҳаёдир. Кўз қувватини асраш, номаҳрамларга бўлган назардан тийилиш, ота-она, устозлар, турмуш ўртоқ ва ёши улуғлар қаршисида кўзда ҳаё ҳисси бўлиши зарур. Ҳатто Қуръони Каримда тасаттур масаласи энг аввал эркакларга фарз бўлган: «Мўмин эркакларга айтинг, кўзларини харомдан сақласинлар, номусларини қўриқласинлар, шубҳа йўқки, Аллоҳ нима иш қилсангиз, ҳаммасидан хабардор бўлур» (Нур сураси, 30-оят).

Психологик жиҳатдан кўз – жигар аъзосининг ойнаси ҳисобланади. Кўзда ҳаё ҳиссининг пасайиши А витамини ва цинк моддасининг етишмовчилигидан бўлиб, ушбу моддалар камайганда кўзда ғазаб қуввати кучаяди, бу ўт қопи ва жигар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Натижада қон тромблашади, ўт фаоллиги пасайиб, ўт-тош касаллиги вужудга келади. Юзнинг ҳаққи – табассум, яъни ижобий кайфиятдир. Мўминнинг Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган итоати, муҳаббати, садоқати юзида намоён бўлиб туради. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сенинг биродарингга табассум юз билан боқишинг ҳам сен учун садақадир». Психологик жиҳатдан юз аъзоси – юракнинг ойнаси ҳисобланади. Юракнинг эмоционал ҳолати эса қувонч бўлиб, инсон кайфияти ва саломатлиги учун муҳимдир. Қувончнинг йўқлиги эса магний ҳамда калий балансининг бузилиши ва бу моддаларнинг етишмаслигидандир. Кўп ҳолларда ушбу моддаларнинг сарфи инсоннинг қамраб турган муҳитига ва оилавий муҳитининг салбийлигига боғлиқ. Мазкур етишмовчиликлар эса юрак фаолиятига салбий таъсир этади. Натижада қон босимининг ошиши, марказий асаб тизимининг зўриқиши ва ҳатто инфаркт ҳолатига ҳам олиб келади. Ақлнинг ҳаққи – фаросатдир. Мўминда шошқалоқлик аломати бўлмайди. Ҳар бир ишда оқиллик, закийлик, тадбир билан ва хотиржамлик ила ҳаракатланади, шу ҳолатда ақл фаросатдан қувват олади. Аллоҳ таоло мўминнинг ақлига фаросатни жойлаб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг фаросатидан сақланинг. Чунки мўмин Аллоҳнинг нури ила боқади», дедилар. Психологик жиҳатдан ақл – буйракнинг эмоционал ҳолати бўлиб, қулоқ орқали эшитилган ва тингланган салбий ахборотлар ақлни шоширтириб қўяди. Натижада қўрқув ва безовталиклар кучайиб, буйрак-тош касалликлари, иммунитет пасайиши ва ҳатто жинсий безлар ҳамда сийдик қопи муаммолари вужудга келади. Қон босими пасайиб, кўз муаммоларига ҳам олиб келади. Бундан ташқари, камқонлик юзага келади, бўғин хасталиклари пайдо бўлади. Тилнинг закоти – фасоҳатдир. Мўмин сўзлаганда сўзнинг тартиби, вақти, аҳамиятини инобатга олади. Моддий озуқалар ҳазми қийинлашгани каби фаҳш ва ёқимсиз сўзлар ҳам «ҳазм бўлмайди», балки инсон руҳиятига салбий таъсир этади. Натижада умидсизлик, руҳий бўшлиқлар пайдо бўлади. Талоқ ва ошқозон безига таъсир этиб, қандли диабет вужудга келади. Фасоҳатли сўзлар инсонга руҳий озуқа бўлиб, маънавий қувват ҳосил қилади. Атрофимиздаги инсонларга, оила аъзолари ва ота-она ҳамда яқинларимиз қалбларига илиқликни таъмин этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сўзласангиз, гўзал сўзлардан сўзланг, йўқса, сукут сақланг». Исломият ахлоқ ва одоб устига қурилган бўлиб, фасоҳат бобида юзларча китоблар ёзилган. Динимиз алломалари фасоҳат илми бўлмиш талҳис илмига алоҳида аҳамият берганлар. Талҳис илмининг шартларида «сўзда фасоҳат, жумлада фасоҳат, гапирувчининг ўзида фасоҳат» бўлиши талаб этилади. Инсон бу маънавий ҳақларни адо этиши натижасида ибрат ва намуна бўла олишдек юксак савия соҳибига айланади. Ислом ахлоқини ва иймон ҳақиқатларини амалларимизда кўрсата олишимиз бизнинг асосий ютуғимиздир!

Мадина ДЖУРАЕВА тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Коронавирус келтириб чиқарадиган хос белгилардан бири ҳид ва таъм сезгисининг йўқолишидир. Аслида грипп ва давоми...

22:31 / 25.07.2020 3818
Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия давоми...

22:34 / 28.02.2023 2382
Ҳозирда қуёшдан сақловчи кремлар тури кўп. Шифокорлар ёз кунлари улардан албатта фойдаланиш кераклигини давоми...

02:31 / 04.06.2023 1551
Тортишишлар битта ёки бир қанча мушакларни ихтиёрсиз, бирданига қисқаришидир. Кўпинча тортишишлар болдир давоми...

02:06 / 16.09.2023 4519