Энг кўп тарқалган 11 та руҳий бузилиш ҳолатлари қайсилар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Руҳий бузилишлар – бу ташқи ва ички омиллар таъсирида бош мия фаолиятини бузилиши бўлиб, кўп ҳолларда улар ўзаро боғлиқ бўлади.

Руҳий бузилишларнинг сабаби нафақат ирсий омиллар, балки бош мия шикастланиши, туғруқ пайтидаги травмалар, дорилар ва наркотиклар билан заҳарланиш, мияни инфекцион агентлар таъсирида зарарланиши ва ҳатто очлик, нурланиш ёки конфликт ҳолатлари бўлиши мумкин.


Дунёда энг кўп учрайдиган 11 та руҳий бузилиш ҳолатлари:


1. Фобия

Унинг асосий белгиси конкрет ҳолат ёки предметга нисбатан қўрқувни пайдо бўлиши ҳисобланади. Масалан, баландлик ёки ўргимчакдан қўрқиш. Фобия (қўрқув) кўп терлаш, тахикардия, депрессия, паник хуружлар, кўз олдини қоронғулашиши, даҳшат ва ваҳима билан намоён бўлади.


2. Шахс бузилиши (психопатиялар)

Бу ерда гап бетайин, енгил инсонлар ҳақида кетиб, улар ўз «заҳрини» ўзгаларга сочишади, касби ва одамлар билан муносабатларда муаммоларга дуч келишади, кайфиятлари тез-тез ўзгариб туради. Улар ўз хулқига танқидий назар билан қарамайди. Бу касаллик белгилари эрта ёшликдан бошланиб бутун ҳаёти давомида кузатилади. Бундай инсонларнинг интеллектуал даражаси кўпинча юқори бўлиб, касаллик нафақат ирсий, балки нотўғри тарбияланиш натижасида ҳам ривожланади.


3. Алкоголли ва наркотикли қарамлик

Бу ҳолат ўткир интоксикация ёки алкоголнинг хроник таъсири натижасида юзага келиши мумкин. Алкоголиклар психоз ёки калтафаҳмлик ҳолатига етадиган даражагача ичиши мумкин. Худди шу ҳолат наркотикларга ҳам тегишли. Айтиб ўтиш керак, бу касалликдан буткул тузалиш мушкул. Яхши даволанса касаллик ремиссия босқичига ўтади холос. Шу сабабли даволаш узоқ ва режали бўлиши керак.


4. Обсессив-компульсив бузилишлар

Бошқача айтганда, буни ноихтиёрий фикрлар ва мияга ўрнашиб қолган ғоялар дейиш мумкин. Одамлар кўпинча ўзига-ўзи ишонмайди: "Эшикни қулфладимми?", "Светни ўчирдимми?" каби саволлар беришади. Хурофотга кўп берилувчан бўлиб қолади. Уларда бошқа инсонлар ёки предметлардан контакт орқали ифлосланиш хавфи пайдо бўлади. Бундай фикрларни тиббиётда обсессив фикрлар дейилади. Уларнинг ҳаёти сифати бузилади: айримлар кунига қўлини 50-60 маротаба ювса, бошқалари газни ўчирганмикинман, деб доимо уйга қайтиш натижасида ишига ҳам бормаслиги мумкин.


5. Ақлий ожизлик

Бу термин остида инсон тафаккурини турли сабабларга кўра пасайиши назарда тутилади. Касаллик аста-секин бошланиб, чарчоқлик, бўшашиш, иш фаолиятининг пасайиши, паришонхотирлик ва хотирани бузилиши билан намоён бўлади. Бу гуруҳга: Альцгеймер, Пик, Паркинсон, Вильсон касалликлари киради.


6. Стрессга бўлган реакциялар ва мосланувчанликни бузилиши

Руҳий бузилишнинг бу гуруҳига ҳаётдаги кескин ўзгаришлар натижасидаги организмнинг жавоб реакциялари киради. Бу ҳолат табиий офатлар, яқин инсонларини йўқотиш, оғир жиноят содир этиш ёки ижтимоий зўриқишлар натижасида юзага келади. Беморлар бошдан кечирган кўргуликларини қайта-қайта эслаши натижасида, ваҳима, депрессия, уйқусизлик, агрессив мойиллик ва ҳатто суицидал фикрларга боради.


7. Неврастения

Уни кўпинча истерия билан алмаштиришади, бу нотўғри. Неврастения – бу астеник невроз бўлиб, асаб тизимини доимий жисмоний ва руҳий зўриқиши натижасида ривожланади. Аёлларда кўп кузатиладиган истериядан фарқли равишда неврастения – эркакларда кўп учрайди. Оғир жисмоний меҳнат (юмушлар кўплиги, уйқуни етарли эмаслиги, дам олишнинг йўқлиги), доимий стресс ҳолатлари, шахсий жудоликлар, узоқ конфликтлар таъсирида ривожланади. Неврастения белгиларига: бош оғриғи, бўшашиш, толиқиш ҳисси, уйқусизлик, таъсирланувчанлик, ўз-ўзига ишонмаслик, бош айланиши ва ҳазм тизимига хос шикоятлар киради.


Др. Гавҳар Дарвиш,

психотерапевт, нарколог

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бомдодга ухлаб қоляпман...Ассалому алайкум Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман давоми...

01:03 / 22.09.2022 8719
Шифокор ва телебошловчи Александр Мясниковнинг айтишича, табиий қаҳва жигар касаллиги билан оғриган давоми...

23:34 / 08.09.2020 6235
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик яхши нонушта давоми...

02:33 / 05.06.2023 2180
Яқинда америкалик тадқиқотчилар бу меванинг қаришга қарши хусусиятларини аниқлашди. Уч йил давомида бир давоми...

21:47 / 12.06.2020 5246