«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3644,3645,3646"] «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими 2014 йил 15 декабрида Кувайт давлатининг Ригинси меҳмонхонасида маҳаллий вақт билан 10.30 да бошланди. Очилиш маросимига Кувайт давлатининг Амири Шайх Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ, Валинеъмат Шайх Навоф Аҳмад Жобир Сабоҳ ва вазирлар мажлиси раиси Шайх Жобир Муборак Ҳамад Сабоҳлар ҳозир бўлишди. Одатга кўра, анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда Тавба сурасининг 71-ва 72-оятлари тиловат қилинди. Сўнгра сўз Умумжаҳон Исломий хайрия ташкилоти раиси Доктор Абдуллоҳ Маътуқ Маътуққа берилди. Кейин навбат ташкилот маслаҳатчиси Шаза Мишрийга берилди. Шунингдек, меҳмонлар томонидан вакил ҳам сўзга чиқди. Аёл киши ва хайрия ишлари ҳақида қўшиқ ижро қилинди. Сўнгра хайрия ишларига масъул аёллар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Аёл кишининг хайрия ишлари ҳақида сўз юритилар экан, бунга, ўғил кўрса, Аллоҳ учун назр қилишни ирода қилган Имрон аёлини, Ислом учун моли, ҳамда жонини аямаган Хадича онамизни ва Мағрибда таълим муассасаларига асос солган Фотима Феҳрияларни мисол келтиришди. Шунингдек, бизга юртдош бўлмиш фақиҳа Фотима Самарқандия ҳам улуғ аёллар сафида тилга олинди. Очилиш маросимидан сўнг барча ҳозир бўлганлар ушбу анжуманга аталган кўргазмага таклиф қилиндилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аёл ёқимли сўзлари, илиқ муносабатлари билан бу риштани мустаҳкамлаши даркор. Эрининг муҳаббатини давоми...

21:29 / 08.08.2023 3504
embedhttpswww.youtube.comwatchvMIWYGXUo6z4embed

13:40 / 25.04.2017 4000
Аёлнинг ҳажи ҳам худди эркакникига ўхшайди. Фақат у бошини очмайди, юзини очади. Агар юзига тегмайдиган давоми...

16:29 / 21.11.2016 4269
  Манба httpmawdoo3.com сайтидан эркин таржима  Қуръони Каримнинг ифодалари етуклиги ожиз қолдирувчилиги Аллоҳ давоми...

10:50 / 07.08.2018 7150