Сочни турли бўёқлар билан пардозлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга хос фиқҳий масалалар

Соч бўяшда фойдаланиладиган воситалар турли рангларда бўлиб, аёллар уни ўзларида синаб кўришга қизиқадилар.  Кўп ҳолларда, бўёқлар сочни табиий жилокор ва кўзга ташланувчан қилиб қўяди. Бўялган сочнинг қалин ва кўп бўлиб кўриниши аёл-қизларни ўзига тортади, сочларини бўёқлар орқали ялтироқ ва силлиқ қилишга ҳаракат қиладилар.

 Шу жиҳатдан келиб чиқиб, соч бўёқларини икки тиғли қиличга ўхшатса бўлади: сочнинг ташқи кўринишига чирой ва кўрк бағишлаш, уни кўп ва қалин қилиб кўрсатиш.  Бироқ, сочни бўяб чиройли кўринишга уриниш, ўта арзимаган ва оддий йўл билан ниқобланишдир. Шуни унутмаслик керакки, бу бўёқлар  сочларга соғломлик бағишламайди, аксинча, баъзи хавфли ва ҳалокатга олиб келувчи касалликларни келтириб чиқариши мумкин.[1]

Илмий текширувлар натижасида, соч бўёғи тайёрлашда ишлатиладиган препаратлар ва айрим саратон ҳужайралари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Америка миллий тадқиқот маркази ходимлари сочини бўяб юрадиган 2000 киши устида саратоннинг сабабларини аниқлаш учун тадқиқот олиб боришган. Кўп қисми аёллардан иборат бу хасталарнинг 600 нафари, айнана мана шу соч бўёқларининг салбий оқибатида бу касалликка чалингани аниқланган.[2]

Тери-таносил касалликлари шифокори Айман Муҳаммад Усмон ва Мая Абдулғаффорнинг айтишича, “Аёллар кўпчилиги сочларни турмаклаш ва турли бўёқлар ишлатишда ҳаддан ошиб кетишган. Бу нарсалар, табиийки, сочнинг мўртлашиб, синишига, шунингдек, ўта сезувчан бўлиб қолишига олиб келади”.[3]

Соч бўяшнинг шаръий ҳукмлари

Замонавий соч бўёқлари таркиби ва унинг инсон саломатлигига салбий таъсирларини ўргангач, ундан қуйидаги маълум қоидалар асосида фойдаланиш мумкин, деган хулосага келинади:

–  Агар бўёқлар, инсон танаси ва сочига зарар етказиши аниқ бўлса, унинг таъсиридан сочлар қуриб ёки тўкиладиган бўлса, бундай воситалардан фойдаланиш ҳаром бўлади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Исломда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” деган ҳадисларига кўрадир.

 – Агар бўёқнинг инсонга зарарли жиҳати аниқланмаган бўлса, уни ишлатиш ҳукми аёлнинг ниятига боғлиқ бўлади. Аёл сочини бошқаларни алдаб ёш кўриниш мақсадида бўяса, бу ҳаром.  Ҳаромлигига ёш кўриниш мақсадида алдов қилгани сабаб бўлади.

Аммо аёл бундан бошқаларни чалғитиш ёки алдовни эмас, балки чиройли бўлиш, ўзига оро бериш мақсадида фойдаланса, бу иши жоиздир.  Шарти шуки, у бўёқли сочларини ўзига маҳрам бўлганлар даврасидагина очади, очиқ-сочиқ юрмайди.[4]

                                                                                 Зебунисо Қутбиддин


[1] Suod Ali. “Al-mavsuatul faridiyya litajmilil mar’ati”, 165-bet.

[2] “Ziynatul mar’ati baynat-tibbi vash-shar’i” 27, Shubayr. “Zamonaviy tibbiy masalalar”, 1/396

[3] Shubayr, “Zamonaviy tibbiy masalalar”, 1/396.

[4] Ibn Hаjar “Fathul boriy” 10/368. Navaviy “Sharhul muslim” 14/80, Shubayr “Zamoniy tibbiy masalalar” 1/397,  Favzon “Muslima ayolga doir fatvolar”, 520б.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
16масала Агар бир кишининг қўли ёки оёғида жароҳат бўлсаю, сув унга зарар етказадиган бўлса, таҳоратда давоми...

12:14 / 14.02.2019 3337
Савол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуссалари қандай бўлган           Жавоб Пайғамбар давоми...

18:06 / 05.12.2017 2830
Исломнинг ҳукми Аллоҳнинг очиқойдин ҳукмларига қарамай, нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат давоми...

07:33 / 22.01.2017 4031
  Қадриятга айланган суннатлар Ўзбек халқи ўзининг миллий урфодатлари, гўзал қадриятлари билан бошқа давоми...

18:48 / 04.12.2018 2686