ҚОРХАТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

© Беҳзод Фазлиддин

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

17:29 / 04.05.2019 3046
 Мусулмонларнинг Лондондаги гуруҳи «Шариат» лойиҳаси жума куни Брик Лайн кўчаси бўйлаб ичкиликнинг тунги давоми...

21:02 / 19.01.2017 4274
Ассалjму алайкум ва рfҳматуллоҳи ва барокатуҳ                 Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган давоми...

09:08 / 11.02.2017 5298
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 4772