“Нарсанинг зарари муқаррар бўлса, ҳаромлиги муқаррардир”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Электрон сигаретларидан АҚШнинг Иллинойс штатида ўлим содир бўлгани қайд этилди.  Бу ҳақда Fox News маълум қилди. Марҳумга респиратор (нафас олиш йўли) касаллигининг оғир кўриниши деб ташхис қўйилди ва касалхонага ҳам шу сабабли келтирилди, деб хабар қилади Соғлиқни Сақлаш ташкилоти. Департамент хабарига кўра,бу штатда  охирги ҳафта мобайнида электрон сигаретларини чекиб, нафас олиш йўллари касалликлари билан касалхонага келтирилганлар сони икки баравар кўпайган. Умумий ҳисобда 17 ёшдан 38 ёшгача бўлган 22 киши шу касалликка чалинган. Бу салбий  ҳолатларни экспертлар ва ички ишлар ходимлари ўрганишмоқда.

     Шариат қонунларига биноан, электрон сигаретларни чекиш рухсат этилмайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзига ва бировга зарар етказиб бўлмайди”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа ривояти). Мусулмон қонунлар мажмуида шундай қонун бор: “Агар бирон нарсанинг зарари борлиги муқаррар бўлса, унинг ҳаромлиги ҳам муқаррардир”.

Мадина Джураева таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Гамбия президенти Яҳё Жамме ўз давлатини «Барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган исломий давлат», деб давоми...

06:50 / 25.02.2017 4197
ТУҒАДИГАН КИМ ТУҒАДИГАН КИМ Иккинчи мактуб ОИЛА фарзандлардан бошланади. Александр ГЕРЦЕН Ассалому давоми...

09:28 / 24.03.2017 4679
 Ҳозирги кунга келиб одамлар, қаерда бўлишидан қатъи назар, таом тановвул қиладилар ўринда, оммавий давоми...

21:37 / 19.01.2017 3929
embedhttpyoutu.be5eKBuY3YAPEembed

15:43 / 29.11.2016 7474