Гамбия – исломий давлат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гамбия президенти Яҳё Жамме ўз давлатини «Барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган исломий давлат», деб эълон қилди. Бу хабар мамлакатнинг расмий сайтида чоп этилган баёнотда келтирилган.

«Бугундан бошлаб Гамбия – исломий давлат. Биз инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган исломий давлат бўламиз», – дейилади баёнотда.

Баёнотга аниқ  бир таъриф берилмаса-да, аммо  Ислом динидаги озчиликларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ҳамда аёлларга мажбурий кийим-либосни тайин қилмасликлари таъкидланади.

«е-ислам.кз» порталининг ёзишича, Гамбия аҳолисининг 90% ўзини мусулмон  ҳисоблашади. Бироқ шу вақтга қадар мамлакатда давлат дини бўлмаган. 8% аҳолиси христианлар, 2% эса анъанавий эътиқоддалар.

Гамбия Африканинг шимолий-ғарбида жойлашган. Унинг аҳолиси икки миллиондир. Ҳозирда дунёда тўртта исломий республика мавжуд: Эрон, Покистон, Афғонистон ва Мавритания.

islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу тижорат сафаридан қайтиб келганларидан икки ой ўтиб, давоми...

12:42 / 01.12.2017 3161
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ТАЪЗИЯ   давоми...

21:36 / 11.03.2017 5195
Савол Пайғамбаримизнинг икки елкалари ораси қандай эди          Жавоб Пайғамбаримизнинг икки давоми...

18:56 / 05.12.2017 3092