Сочлар нима учун чигал бўлади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сочлар билан турли муаммолар юзага келиши мумкин. Улар орасида энг ёқимсизларидан бири чигал бўлишидир. Бу ҳолатда нима қилиш ҳақида мутахассислар нима маслаҳат берадилар? Сир эмаски, сочнинг ҳолати генетика, ҳаёт тарзи, овқатланиш рациони ва атроф-муҳитга боғлиқ. Сочлар ҳолатига чекиш, уйқусизлик, қаҳва, спиртли ичимликлар, ёғли ва ўткир таомлар истеъмоли салбий таъсир кўрсатса, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари ва мевалар истеъмоли уларнинг ҳолатига ажойиб таъсир кўрсатади.

Сочларнинг чигал бўлиб кетишига олиб келадиган асосий омиллардан бири кўпинча нотўғри парвариш ҳисобига қуруқлашиб кетишидир. Баъзан бунга генетик омил ҳам сабабчи бўлиши мумкин, лекин бу фақат махсус таҳлиллар топшириш орқали аниқланади.

Тезкор ёрдам сифатида сочнинг синувчан учларини кесиш ҳамда тери ва сочнинг хусусиятларига кўра махсус танланган соч учун озиқлантирувчи ниқоблардан фойдаланиш тавсия қилинади. Муаммони тубдан ҳал қилиш учун эса, аввало, мутахассис кўригидан ўтиш лозим. Зеро, мустақил хатти-ҳаракатлар соч фаолиятини қайта тиклаш жараёнини чўзиб юбориши ҳам мумкин.

Кундалик парваришга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашиш керак. Тароқ олганда эътиборни ёғоч тароқларга қаратган афзал. Эрталаб ва кечқурун 15-20 дақиқа давомида сочни тараб ўтириш бошнинг уқаланишига ва натижада қон айланишининг яхшиланишига сабаб бўлиб, сочларни яхши ҳолатга олиб келади. Турмак қилганда ҳам сочга энг оз зарар берадиган, юлинишига олиб келмайдиган оддий турмакларни, сочни ўриб юришни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, сочни доим бир хилда бир жойга йиғиб юришдан сақланиб, турлича турмаклар қилиб юриш фойдали.

Сочни тўғри парвариш қилишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:

  • Сочни ювиш воситаларини танлашда имкон қадар табиий ва юқори сифатли шампунларни танлаш;
  • Вақти-вақти билан бошни уқалаб, ниқоблар қилиб туриш, махсус мойлар ва ўтли дамламалардан фойдаланиш;
  • Сочни фақат қуригандан сўнггина тараш;
  • Сочни қуритиш воситаларидан (фен каби) имкон қадар кам фойдаланиш.

Сочлар чигал бўлганда халқона усуллардан лимонли, тухумли-майонезли каби ниқоблар тавсия қилинади. Уларни соч илдизига суртиб, илиқ сочиқ билан ўраб қўйилади ва бир соатдан кейин соч лимонли сув ёки ўтли дамламалар билан ювилади. Буларни амалда қўллаш олдидан мутахассис маслаҳатини олиш тавсия этилади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Грузия Мусулмонлар идораси қошида «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди, деб хабар қилади Кавказ давоми...

11:45 / 02.02.2017 4201
Умму Кулсум ҳижрий олтинчи йил, милодий 627 628 йили Мадинаи Мунавварада дунёга келди. Оталари Набий давоми...

21:00 / 30.10.2019 4009
  Керакли масаллиқлар Хамири 3 дона тухум, 1 пиёла қатиқ, 1 пиёла майонез, 8 қошиқ ун, 0,5 чой қошиқ ош содаси давоми...

11:40 / 29.11.2016 3671
Бир қиз ҳикоя қиладиquotҲафта кунларининг барчасида қайғу ва ғамлар гоҳ у тарафдан, гоҳ бу тарафдан мени давоми...

20:45 / 24.02.2023 2309