Мусулмон киши ўзини қандай тарбия қилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Кишининг ўз камчиликларини тан ола билиши ўзини тарбия қилишдаги биринчи қадам ҳисобланади. Тан олишини натижаси ўлароқ, киши ўзини тарбия қилмоғи, ўзининг устида давомли ишламоғи керак. Агар киши камчиликларини тан олиб, уларни ўзгартиришга ҳаракат қилса, демак, бу Аллоҳ ўша киши ҳақида қайғураётганининг аломатидир.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас».( Раъд, 11)

Демак, кимки холислик билан ўз камчиликларини тузатиш учун ҳаракат қилса, Аллоҳ унга Ўзи ёрдам беради. Ҳар бир жон ўзи учун жавобгар бўлади ва якка ҳолида сўроққа тутилади.

Аллоҳ айтади : «Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлган ҳолларида келурлар. Батаҳқиқ, У Зот уларни иҳота қилган ва санаб қўйгандир. Уларнинг барчалари У Зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар». ( Марям, 93-95)

Киши ўзи интилиб, ҳаракат қилмагунча ва ўзида қизиқиш пайдо қилмагунича қилинган даъватлар, тушунтирилган тўғри йўллар фойдаси тегмайди. Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг хотинлари ҳақидаги ҳикояни эслаб кўринг.

Аллоҳнинг мазкур пайғамбарларининг уларни тўғри йўлга бошлашдаги кучли интилишлари, хоҳишлари фойда бердими?  Аллоҳнинг пайғамбарлари уларни ҳидоятга бошлашга қанчалик ҳаракат қилганликларини тасаввур қилиб кўринг-а,, аммо уларнинг хотинларида қизиқиш, интилиш йўқ эди, шунинг учун уларга: «…дўзахга кирувчилар билан киринглар», дейилди. (Таҳрим, 10)

Демак, яхши одамлар билан бирга бўлиш, уларни тўғри йўлни кўрсатишлари ўзи етарли эмас, ўзимиз ҳам ҳаракат қилишимиз, ўзимизни доимий тарзда тарбия қилмоғимиз зарур экан.

Зотан Фиръавнинг хотини, ҳаттоки Аллоҳга энг катта исёнкорнинг хонадони аъзоси бўлса-да, Аллоҳга итоаткор, севимли банда бўлганини кўришимиз мумкин. Бундан у солиҳа аёлни ўзини ўзи тарбия қилганини, ўз устида ишлаганини хулоса қилсак бўлади.

Қуйида мусулмон киши ўзини қандай тарбия қилиши йўлларини келтирамиз: 1. Аллоҳга ибодатда бўлмоқ, унга ўзини топширмоқ ва у билан доим алоқада бўлмоқ. Бунга фарз амалларга ихлос билан киришиш, қалбда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмаслик билан эришилади.

2. Кўп Қуръон ўқишлик, маънолари ҳақида тафаккур қилиб, тушунишга ҳаракат қилмоқлик.

3. Қалбни даволовчи ва тозаловчи фойдали диний адабиётлар ўқимоқлик ва салафи солиҳинларнинг ҳаёти ва аҳлоқлари тўғрисида ўрганмоқлик.

4. Диний дарс ва маъруза каби таълим дастурларида иштирок этмоқлик.

5. Вақтни дунёвий ва руҳий фойда келтирувчи нарсаларга сарфламоқлик.

6. Мубоҳ нарсаларга кўп жалб бўлмаслик ва кам эътибор бермоқлик.

7. Солиҳ дўстлар топмоқлик, яхши амаллар қилишга ёрдам берувчи солиҳ дўстлар билан бирга бўлмоқлик.

8.Ўрганилган нарсаларни ҳаётга тадбиқ қилмоқлик.

9.Ўзини яқиндан назорат қилмоқлик.

10. Аллоҳнинг ёрдамига таянган ҳолда, ўзига ишонмоқлик, чунки кишини ўзида ишончи бўлмаса, бирор ҳаракат қила олмайди.

11. Аллоҳ учун қилинган амалларни ҳар доим кам билишлик.

12. Шариат доирасида ҳилватда, яккаланишда бўлиб турмоқлик. Ҳар доим одамларга қўшилиб юриш киши қалбини касал қилади, Исломда кўрсатилган йўл-йўриқ асосида гоҳида ҳилватда ибодатда бўлмоқлик, зикр қилиб турмоқлик.

Аллоҳдан ўзимизни тарбия қилишимиз ва Ўзига топширишимизда ёрдам беришини сўрайман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, У кишининг оилаларига ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажид.

Мавзуга оид мақолалар
Намозсиз, Аллоҳнинг зикрисиз данғилллама, шоҳона  уйлардан шу сомонсувоқли уй азиз эмасми Ҳа, айнан давоми...

11:37 / 08.04.2019 6995
6 Издошлар, шогирдлар юлдуздек бесон, Устоз эди ул зот доно, меҳрибон. Барини санашга саноқ давоми...

11:55 / 09.02.2017 3913
      Ассалому алайкум   Сайтимизнинг азиз мухлисалари, барчаларингизни Саййидимиз сарвари коинотнинг давоми...

20:55 / 20.03.2017 4937