Бахт ва хурсандлик гормони – серотонин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шодлик, севинч ҳам ҳар хил бўлади. Хурсандликнинг бир тури – бу бизга бахт ҳиссини бағишловчи рўшнолик бўлса, иккинчиси эса шиддатли, тийиқсиз, ҳузур ила тўлиб-тошиб кетиш, эйфория даражасидагидир. Ана шу икки хил хурсандликнинг пайдо бўлишида бевосита икки хил гормон роль ўйнайди. Шиддатли, тийиқсиз, эйфория даражасидаги хурсандлик – бу дофамин гормони бўлиб, рўшнолик эса серотониндир.

Аслида серотонин гормон эмас, балки бош миянинг импульсларни асаб ҳужайралари орқали узатувчи нейромедиатори ҳисобланади. Бу нейромедиатор қонга ўтганидагина гормонга айланади.

Серотонин бир қанча ички органларнинг иш фаолиятида қатнашади (ичакларда, мушакларда, юрак-қон иши тизимида), аммо унинг катта қисми айнан мияда жойлашган бўлиб, ҳужайраларга таъсир кўрсатади ва миянинг бир қисмидан бошқа қисмига хабар жўнатиб туради.

Серотонин инсоннинг кайфияти, хотираси, ижтимоий ахлоқи, иш қобилияти, эътиборини жамлаш учун жавоб берувчи ҳужайраларнинг ишини тартибга солади. Агар мияда серотониннинг етишмовчилиги мавжуд бўлса, бунинг аломатлари – ёмон кайфият, ваҳимага тушиш, қувватсизлик, паришонхотирлик, эътиборсизлик, депрессия ва унинг кучли турларидир.

Серотонин етишмовчилигини яна инсоннинг миясида баъзи фикрларнинг айланаверишидан ёки қўрқитувчи, ваҳимали хаёлларнинг кўпайишидан билса ҳам бўлади.

Психологлар шуни билиб олишлари зарурки, ҳар бир муаммо ҳам гаплашиш орқали ҳал қилинавермайди, баъзида мижознинг ички “химиясини” ҳам тўғрилаб олиш керак бўлади. Дарҳақиқат, агар инсоннинг серотонин моддаси нормал ҳолатга кўтарилса, у депрессия ҳолатидан қутулиб, баъзи нохуш ишларга эътибори сусая боради, оғир қайғуларга чўмишнинг ўрнига кайфияти яхшиланиб, ҳаётга қизиқиш, куч ва қувватнинг пайдо бўлиши кузатилади. Демак, шуни таъкидлаш жоизки, серотонин депрессияни ҳайдовчи ва инсон ҳаётини бахтга, шодликка тўлдирувчи антидепресант экан.

Серотонинни кўпайтиришнинг энг осон ва тўғри йўли бу – ёруғликка интилиш, яъни қуёш бағрига тез-тез (кўп муддатга эмас) чиқиш ёки уй ичида равшан лампочкаларни ўрнатиш, ёруғликни кучайтиришдир. Агар депрессиядан қутулиш учун бир жуфт лампочкаларни ўрнатиш етарли экан, демак, бу шунга арзийдиган иш. Иккинчи, янада арзонроқ йўл бу – қадди-қоматни тикка ушлашга эътибор қилиш.

Мадина Джураева    

Мавзуга оид мақолалар
Британия аёллар мактабининг директори Никол Чапманнинг таъкидлашича, ўғил ва қиз болаларни айрим ҳолда давоми...

21:00 / 09.01.2017 2909
49.Савол Иккинчи ваҳий нозил бўлганида, Пайғамбаримиз расул лик мақомига чиқиб, даъватни махфий равишда давоми...

16:31 / 13.12.2017 3244
embedhttpswww.youtube.comwatchvO5OjBaLdifEembed

14:56 / 11.03.2017 4242
Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин Ло ақал бир кунда ўн мартагина, Аллоҳумма давоми...

17:06 / 21.01.2017 3999