Олмаота муслималари мавлид маросимини тақдим қилдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олмаота шаҳридаги "Алатау" анъанавий санъат театрида шаҳар марказий масжидининг ташаббуси билан "Аждодлар ўгити" номи остида мавлид маросими бўлиб ўтди. Тадбир қория Малика Эргешованинг Қуръон тиловати ва "Мавлид қўшиғи" асарининг ижроси билан бошланди.
Кейин Олмаота имоми Еркинбек қори Керимбекович мусулмон аёлларни Рабиъул-аввал ойи билан табриклади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан сўзлаб берди. Аёл-қизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли аёлларининг гўзал ахлоқларидан хулқланишга чақирди.
Шундан сўнг масжид толиблари келган меҳмонларга бугунги жамиятнинг долзарб муаммоларига бағишланган исломий мавзуга оид саҳна кўринишини намойиш этдилар. Мушоирада Гран-при соҳибаси бўлган ёш окин (шоира) Сандугаш Сериккий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган қасидани ўқиб берди. Ерланкизи Шугила эса аёлларни бирдамликка чақирди.
Курмангазий номидаги Миллий Консерватория талабалари нашид ва саловотларни тақдим этиб, қасидаи бурдалардан ижро этдилар. Масжид толиблари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз соғинчларини изҳор қилдилар. Шунингдек, Конисбеккизи Умит ижросида «Аллоҳим, кечир» нашиди янгради.

Мавзуга оид мақолалар
Азиз мусулмон дўстим. Биламан, сиз жаннатга киришни хоҳлайсиз, Аллоҳнинг дийдорини кўришни истайсиз. Яна давоми...

19:01 / 01.12.2016 4884
Она вафот этганидан сўнг отанинг уйланиши муаммо ва ечим Шубҳасиз, онанинг вафот этиши катта йўқотиш, давоми...

22:40 / 10.03.2017 4216
Болалигимизда катталар ёнидан ўтсак, юзимизга қараб «Ҳой, шошмай тур Сен фалончининг ўғлимисан» дейишарди. давоми...

21:24 / 01.01.2017 4373
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва давоми...

21:00 / 30.12.2019 3196