Гўзал ўрнакдаги сифатлар (4. Уммат ишларида ёрдам)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмонларга турли ишларда кўмак қилиш, уларга хайрни исташ ҳам гўзал ўрнакдаги сифатларга киради.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كُلُّ سُلاَمَى مِنَ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ، كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ، يَعْدِلُ بَيْنَ الِاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ، وَيُعِينُ الرَّجُلَ عَلَى دَابَّتِهِ فَيَحْمِلُ عَلَيْهَا، أَوْ يَرْفَعُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ، وَالكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا إِلَى الصَّلاَةِ صَدَقَةٌ، وَيُمِيطُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуёш чиққан ҳар бир кунда одамларнинг ҳар бир бўғими учун садақа лозим. Икки киши ўртасида адолат қилиш ҳам садақадир. Бир кишига улови борасида ёрдам бериб, уни миндириб қўйиши ёки юкини ортиб бериши ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир» (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Матн Имом Бухорийники).
Демак, садақанинг тури кўп экан. Садақа чиқариш учун маълум бир маблағнинг қўлга киришини кутиб ўтириш шарт эмас экан. Бошқаларга тақдим қилинган ҳар бир яхшилик ва ҳар турдаги ёрдам садақа ўрнига ўтаверар экан.
Агар биз одамлардан ёрдамимизни аямасак, имкон қадар уларга яхшилик, енгиллик ва кўмак бўлиб қолишига ҳаракат қилсак, бу фарзандларимизга, қўшниларимизга ҳам намуна бўлади. Улар ҳам ўз ўрнида шундай амалларни бажарадилар. Бу гўзал тасарруфларимиз ҳаттоки бегона кишиларга ҳам ўз таъсирини ўзказиб, хайрли ишларни қилишларига туртки бўлиши мумкин.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Францияда бўлиб ўтган мамлакатнинг энг катта исломий конференциясида 200 мингга яқин инсон йиғилди, деб давоми...

14:07 / 22.04.2019 2853
Ота «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар Аллоҳгадир, Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин Холид, бир давоми...

08:43 / 25.12.2016 5246
 Муҳаррам ойининг Ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб давоми...

22:05 / 21.09.2017 11441
«The Herald» газетасининг интернетсайти машҳур футболчи, Асли Того мамлакатида туғилган, ҳозирда «Тоттенхэм» давоми...

17:30 / 12.02.2017 5759