Науменко Марьям (Наталья) Петровнадан ташаккур хати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!  
 
Сўзимнинг аввалида яна бир бор “muslimaat.uz” жамоаси аъзолари, хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қизлари Одинахон Муҳаммад Содиққа ўз ташаккуримни билдираман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб “Бахтиёр оила” ва “Тафсири Ҳилол” китобларининг рус тилида чоп этилишига боғлиқ тадбирга таклиф этилишим менинг ҳаётимда ўта муҳим ва аҳамиятли ўрин эгаллади. Ҳамда “muslimaat.uz” жамоаси аъзолари ва Россиядан юқорида айтилган тадбирга таклиф этилган муслима опа-сингиллар билан танишишим мен учун янада ҳаяжонли, қалбга ёруғлик ва илиқлик киритувчи воқеани касб этди. Тўғрисини айтсам, менга бўлган бу каби эътиборнинг бўлишини тасаввур ҳам қила олмаганман. Мен учун бир вақтнинг ўзида бунча кўп муслима опа-сингиллар билан танишиш ва улар билан мулоқотда бўлиш тажрибамда биринчи марта содир бўлишидир.  
Бу тадбирда Ўзбекистон ва Россия муслималари учун ўта муҳим бўлган уларнинг оилавий муаммолари ва бошқа долзарб мавзулар, масалалар кўтарилишига қарамай, учрашувни расмий учрашув деб бўлмайди. Кўпроқ қалбга илиқлик, яқинлик улашувчи “оилавий” ва “аёлларга хос” даражада бўлиб ўтди. Ҳаммамизда ҳам бир хил умуммасалалар бўлгани учун бир-бирларимиз билан фикр алмашинишимиз жуда фойдали бўлди.
Биз бор-йўғи биринчи маротаба меҳмон бўлишимизга қарамай, гўё бир умр яқиндан танишдек бўлиб, кўпгина тажрибаларимизни очиқдан-очиқ бўлишиб олишимиз ҳар биримиз учун ўта аҳамиятли ва зарур бир иш бўлди.    
 
Менга охирги вақтларда тез-тез бериладиган савол бу – “Сен учун Ислом дини нима? Сен ўзингни муслима деб англаганингда қандай туйғуларни ҳис этасан?...”
 
Яратган ҳидоят йўлига бошлар экан, бандасини ҳар хил синовларда севаркан. Қалбингда эса ИСЛОМ НУРИ жўш уряптими, кечираётган ҳис-туйғуларингга тил ожиз.                                 
Қуёш нафақат ташқарида, балки ичингдан порлаб чиқаётганини ҳис этар экансан, гўё унинг нури нафақат баданингда, балки борлиқдаги наботот ва мавжудотни ҳам нурлантириб, борлиқда мавжуд бўлган барча ранглар билан бўяётгандек.
Бу шундай ҳиски, у ҳақда жим туролмайсан. Ислом нури бутун йўлингни ойдинлаштирар экан, сен юриб бораётган ўз йўлингни кўриб борасан, бу ишинг ажойиб маъно касб этиб, ҳар бир босган қадамингни нима учун ва ким учун босаётганингни англаб борасан.
Эҳтимол, бу гапларим ўта ҳис-ҳаяжонли гаплардир, аммо ҳар бир сўзни ёзар эканман, бу ҳис-ҳаяжонлар янада кўпайиб боряти. Алҳамдулиллаҳ, биз мусулмонмиз!
 
Ислом – бу ҳаётнинг ўзгинасидир. Буни англаб етар экансан, ҳар бир кунингни туҳфа каби қабул қиласан. Ҳаётингнинг ҳар бир лаҳзаси учун шукр қиласан.
 
Ислом дини – бу бизнинг ҳовлиқма ҳаракатларимизу маънавиятимиздан, ғамгинлик ва хурсандчиликдан иборат ҳаётимиздир.
Ислом дини – бу ҳар бир лаҳзаси ранг-баранг бўёқларга бўялган ҳаётимизни борлиғича қабул қилишдир. Аллоҳ Аълимдир, ҳикмат соҳибидир. Алҳамдулиллаҳ!
 
Ислом – бу Яратганга ҳар он ва ҳар бир ишда шукр қилувчи қалбимиз, руҳиятимизнинг ҳолатидир.
Ҳозирги аҳволимиз биз учун қийинчилик туғдираётган бўлса, биз биламизки, бу қийинчилик ортидан, албатта, бир яхшилик бордир. Бизларга синов келса, биз биламизки, Яратган Аллоҳ фақат севган бандаларини шундай синайди ва бу синовлардан муваффақиятли ўтиб олиши учун уларга Ўзи куч-қувват ато этади.
Агар бугун ҳаётинг фаровон экан, куч-қувватга тўла экансан ва ҳар ишнинг уддасидан чиқар экансан, алҳамдулиллаҳ, биз Яратганга шукр қиламиз ҳамда ёрдамга ва суянишга муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлаймиз.
 
Ислом – бу ҳаётимиз манбаидир. Тўғри ният қилар эканмиз, Яратганнинг кўрсатмалари ва панд-насиҳатига амал қилган ҳолда, ҳар биримиз яхши амалларимизни заҳира қилиб, бу беҳаловат ҳаётда ва абадул абад бўлган жаннатда бахт топиш умидида яшаймиз.
Сизлар билан танишганимдан бағоят хурсандман! Самимий ва илиқ қабулингиз учун миннатдорман.
 
Бу туҳфа учун Яратганга шукроналар айтаман. Сизлар ҳақингизда дуодаман.
 
Барчамизни икки дунё саодатига муваффақ этсин!       Омин!
 
                                                         
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Азизлар, Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, кўплаб юртдошларимизга давоми...

10:11 / 08.12.2022 4946
Оламларга раҳмат Пайғамбар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва давоми...

19:14 / 21.03.2017 4458
  «Шайтон одам боласининг қон йўлларида томирларида юради». У инсонни жаннатдан ерга туширилишининг давоми...

14:45 / 12.02.2017 9037
      Дам солиш деганда, Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, давоми...

11:44 / 25.11.2016 16051