Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида аёллар ишлашганми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Исломнинг аёллар ишлаши борасидаги мавқифи

Ислом илк зоҳир бўлган пайтдан бошлаб аёллар масалаларига ғамхўрлик билан ёндашди, хотин-қизлар учун ўзига муносиб ҳукмлар, амрлар ва наҳийларни шариатга киритди. Жумладан, уни хилқатига тўғри бўлган вазифага тайинлаб, уйига ҳарис бўлишга, унда қарор топишга буюрди, кўча-кўйда очиқ-сочиқ ҳолда юришдан қайтарди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!» (Аҳзоб сураси, 33-оят.)

Ушбу оят мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунна ҳақларида нозил бўлгани маълум бўлса-да, унда барча мўмина аёлларга хитоб қилинган. Зеро, Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари шарафи жиҳатига йўналтириб, уларнинг мусулмон аёлларга ўрнак бўлишларини истади. Шундай экан, аслида муслима аёл учун уйида қолиш, ҳожати бўлмаса, кўчага чиқмаслик афзал. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло эркакларга вожиб қилган жамоат намози, жума намози каби амалларни аёллардан соқит қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам аёл кишининг уйидаги намози афзал экани баён этилган.

Аллоҳ таоло аёлларнинг уйларидан чиқиб, бегоналар билан аралашишларининг олдини олиш учун нафақани ҳам аёллардан соқит қилиб, унинг валийсига (турмуш ўртоғи, отаси, ака­-укаси ёки бошқа маҳрами) вожиб қилган. Шундай экан, аёл киши ҳаётининг барча босқичида, ҳар қандай ҳолатда уйидан чиқишга эҳтиёж қолмайдиган тарзда таъминланган. У уйда қолиб, ўзига вожиб бўлган ишларни қилади, уйини лозим тутиб, муҳофаза этади. Барча ворид бўлган далиллар Исломнинг аёллар ўз уйларида қарор топишларига қаттиқ ҳарис эканини кўрсатса-да, шунингдек, уйдан чиқишни мутлақо ман қилиб қўймайди. Балки маълум тартиблар асосида жоиз қилган. Шундай экан, аёл киши ўша қоидаларга амал қилган ҳолда ишлаши жоиздир.

Нубувват даврида аёлларнинг ишлаши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида аёллар ишлаганлар. Бу ноёб ва инкор қилинган эмас, балки кенг тарқалган ҳамда маъруф нарса бўлган. Бироқ бу уни фитналардан муҳофаза қиладиган, шу билан бирга жамиятни ҳам муҳофаза этадиган шаръий тартиблар асосида бўлган. Ўша пайтда аёллар машғул бўлган ишларни тўрт қисмга бўлиш мумкин:

  1. Тиббий иш.

Муслима аёллар ярадорларни даволаш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш учун мусулмон қўшинлар билан бирга чиқар эдилар. Улар аскарларга сув улашар, таом ва бошқа керакли нарсаларни тайёрлаб берар эдилар. Бунинг далили қуйидаги ривоятдир.

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотга чиқдим. Юкларига қараб қолар, уларга таом тайёрлар, яраланганларни даволар ва беморларга қарар эдим”.

  • Зироат соҳасидаги иш.

Аёллар меваларни териб олар, экинларни парвариш қилар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир аёл талоқ қилинди. Аёл хурмосининг мевасини териб олмоқчи бўлди. Бир киши келиб, уни бундан қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, хурмонгни тер! Шоядки, садақа ёки яхшилик қиларсан”, дедилар.

  • Қўл меҳнатлари соҳасидаги иш.

Ибн Масъуднинг завжаси Роита розияллоҳу анҳумодан ворид бўлишича, у ҳунарманд аёл бўлган. Абдуллоҳ ибн Масъуднинг моли йўқ эди. Унга ҳам, ўғлига ҳам меҳнати ҳосилидан инфоқ қиларди.

  • Таълим ва фатво иши.

Бу кўпчилик саҳобийяларнинг сийратларида очиқ келган нарса бўлиб, бунга энг ёрқин мисоллар Оиша розияллоҳу анҳо, Умму Салама розияллоҳу анҳо каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидир. Уламолар Набий алайҳиссалом аёлларининг кўп бўлиш ҳикматларидан бири сифатида ҳам умматга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан, аёллар билан муносабатларда тутган йўлларидан таълим беришларини зикр қилганлар. Токи бу эркакларга завжалари билан муомалаларида ўрнак бўлсин.

Исломда аёлнинг ишлаш қоидалари

Ислом муслима аёлларнинг ишлашига рухсат бериш билан бирга бу борада баъзи қоидаларни лозим тутишни буюрган. Жумладан:

  • Аёлнинг ишлашга ёки жамиятнинг аёлнинг ишлашига бўлган эҳтиёжи.

Аёл-қизларни ўқитиш ва даволаш каби ишлар шу жумладандир. Бу ишлар аёл киши шуғулланиши афзал бўлган юмушлар ҳисобланади. Шунингдек, аёл ўзини таъминлаш учун молга муҳтож бўлса ҳам, ишлаши жоиз.

  • Эркаклар билан хилватда қолмаслиги (ва иш жойида аралашиб кетмаслиги).

Чунки бунда жамиятга зарар бор. Бу жамиятнинг парчаланиши ва заифлашишига олиб келади. Аллоҳ таоло номаҳрам аёл ва эркакнинг хилватда ёлғиз қолишини ҳаром қилди. Бунинг далили Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ёнида маҳрами бўлмаган аёл билан холи қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтондир” (Имом Аҳмад ривояти).

  • Аёлнинг Аллоҳ таоло яратган табиати ва хусусиятларига муносиб ҳамда мувофиқ бўлиши.

Масалан, аёл киши заводу фабрикаларда кўп куч ва жисмоний меҳнат талаб қиладиган оғир ишларда ишламайди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvfdgdpPc3fqgampfeatureyoutu.beembed Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга «Агар мусулмонлар давоми...

16:47 / 29.03.2019 5575
Бибинисо Сиддиқанинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги шеъри

00:26 / 23.10.2017 3877
Одамлар кўпинча сўрайдилар «Бахт асли нима» Камина кўп сонли  газеталар, журналлар, интернет ва шахсий давоми...

14:53 / 06.12.2016 6395
Бу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар машиъатистак масаласи деса, бошқалар бандаларнинг амали масаласи ҳам давоми...

15:26 / 17.11.2016 4032