Исломда болаларни уриш мумкинми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7 ёшдан кичик болалар! Уларни уриш мумкин эмас. Чунки бу ёшдаги болалар нима тўғри, нима нотўғри эканини фарқламайдиган ёшда бўладилар. Уларни уриш руҳиятларига ёмон таъсир кўрсатади. 7 ёшгача бўлган болаларни бирор иши учун жазоласангиз ҳам, яна такрорлайверадилар.

Энди 7 ёшдан катта ва балоғатга етмаган болаларга келсак, уларни жазолаш мумкин. Фақат 2 шартга кўра:

1.        Юмшоқлик билан ҳал қилиш йўлларини қўллагач, уриш уларни тўғрилашнинг охирги чораси бўлиши керак.

2.        Уриш  қаттиқ эмас, юмшоқ бўлиши лозим. Бундан мақсад боладан қасд олиш ва азоблаш эмас, тарбиялаш ва хатоларни тузатиш бўлсин. Шу билан бирга, ҳадисда келганидек, боланинг юзига ва териси таъсирчан жойига урмаслик керак.

Бунга асос Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир: “Болалар 10 ёшга тўлиб ҳам, намозга эгилмасалар, уларни уринг”. Яна Аллоҳ билгувчидир.

Давоми бор...

Шайх Муҳаммад ибн Абдулазиз ал-Муснад

Адолат Ҳусанова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ҳазратимиз , устоз давоми...

20:55 / 28.02.2017 6610
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Биз мўминмусулмонларга Жума давоми...

18:17 / 14.12.2016 18379
ЭЙ РАСУЛАЛЛ0Ҳ, СИЗНИ СОҒИНДИМ ЖУДА Сиз кимни соғиндингиз билмадиму, мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:38 / 08.02.2017 8687
Ҳадиси қудсий «Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

13:31 / 24.12.2016 4403