Нима учун болалар ширинликни яхши кўради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барчага маълумки, кичкинтойлар ширинликка ўч бўлишади. Лекин агар ўйлаб кўрадиган бўлсак, кундалик рационимизда ширинликдан ташқари ҳам мазали егуликлар жуда кўп (кимнингдир хаёлига гўшт, яна кимникигадир сут маҳсулотлари келган бўлса, ажаб эмас). Шунга қарамай, фарзандларимиз қандай йўл билан бўлмасин, айнан ширинликка эга чиқишни хоҳлашади. Нима учун шундай бўлади?

Бу саволнинг жавоблари жуда кўп бўлиши мумкин. Бироқ энг кенг тарқалган сабаб шуки, ўзлари ҳам ширинлкини жондан ортиқ кўрадиган катталарнинг ўзи болаларни шунга ўргатадилар. Бирорта ишини рағбатлантириш йўлида қандлар беминнат хизмат қилади. «Қўлингни ювсанг, қанд бераман!» Таниш ҳолатми? Бироқ гап фақат бунда эмас.

Бирор бир кўринишда ширинликни тотиб кўрган бола уни қайта ва қайта сўрайверади. Сабаби шундаки,  ширинлик серотонин номли гормоннинг ажралиб чиқишига таъсир қилади. Серотонин ва эндорфин гормонларини «бахт гормонлари» ҳам дейишади. Бу гормонлар фаоллашганда инсон ўзини жуда яхши ҳис қилади. Айнан шу сабабли ҳам руҳан ёқимсиз ҳолатга тушган, кайфияти йўқ болада ширинликка эҳтиёж туғилади. Бу маълумот илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган.

Болаларнинг ширинликка бўлган «чексиз муҳаббати» тушунарли ҳолат. Бироқ катталар ҳам турли шоколадлар ва тортларни яхши кўришда болалардан қолишмайди. Таомдаги ширин таъм унинг калорияси юқорилиги ва организм томонидан осон ўзлаштирилишини билдирадиган сигнал ҳисобланади. Организмимиз бундай таомни истеъмол қилишга табиий равишда мойил бўлади. Ширинлик кўз олдида очиқ турган пайтда организмга ундан воз кечиш қийинчилик туғдиради.

Яна бир қизиқарли маълумот шуки, асал ва мевалар шакарга тўла ўринбосар бўла олмайди. Бироқ шакарнинг кунлик тавсия қилинадиган меъёри жуда оз бўлиб, кунлик калориялар миқдоридан 10% ини ҳам ташкил қилмайди. Агар ана шу меъёрга амал қилинса, бу организм учун фойдали бўлган глюкоза ва қувват манбаи бўлиши мумкин.

Болаларнинг шакар истеъмол қилишига келсак, улар учун ширинлик истеъмол қилганда юзага келадиган хурсандчилик кайфияти гўё жисмоний ва ҳиссий муаммолари ҳал қилингандек тасаввур ҳосил қилади. Бола ширинликка ўта боғланиб қолганми? Ўйлаб кўринг, аслида унга нима етишмаяпти? Балки унинг жисмоний ривожланиши учун нимадир етишмаётгандир? Эҳтимол, унинг ҳиссий ёки руҳий тарафдан бирор нимага эҳтиёжи бордир? Бола айнан қачон ширинлик сўраётганига эътибор бериб, кузатиб кўринг: балки чарчаган, хафа бўлган, балки ўзини ёлғиз ҳис қилаётгандир, балки аксинча, кун бўйи мия ўта кўп фаолият билан банд бўлгандир.

Америкада олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ширинликка нисбатан интилиш боланинг ривожланиш тезлигига боғлиқ. Бу интилиш қанча оз бўлса, бола суякларининг ривожланиши ҳам шунча секин бўлган. Бу ҳодисани олимлар боланинг ўсиши билан боғлиқ эҳтиёжлари уни қўшимча қувват манбаларини излашга ундаши билан изоҳлашди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, шакар деганда фақат шакар идишидаги шакар тушунилмайди, балки ўсаётган организм учун ундан анчагина фойдали бўлган «ички» шакар ҳам бор. Бу шакар мевалар, асал, сабзавотлар каби маҳсулотларда мавжуд. У организмга жуда оз миқдорда тушса ҳам, ўзи билан бирга витаминлар, минераллар ва озиқ толаларини ҳам олиб кириши билан фойдали.

Зарнигор

Мавзуга оид мақолалар
Саримсоқ таркибида эфир мойлари, фитонцидлар, витаминлар, оз миқдорда йод, аллаин бирикмаси бўлиб, бу давоми...

18:28 / 25.12.2016 7223
25   « , , , , , , ». . Йигирма бешинчи давоми...

21:10 / 30.05.2018 3600
Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор давоми...

07:00 / 19.08.2020 4230
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» Анбиё сураси, 35оят Ҳа, ўлим ҳақ, ўлим ёш танламайди. 2019 йилнинг 29 декабрь давоми...

20:12 / 04.01.2020 3250