“Grand-ta’lim”да халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

18 декабрь 2018 йил санасида “Grand-ta’lim” ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга “Ҳилол-нашр” нашриёти ва “Islom.uz” портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф, “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ, марказ ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари, шунингдек, ота-оналар ташриф буюрдилар.
Даврани “Grand-ta’lim” ўқув маркази раҳбари Музаффар Саттиев ўз сўзлари билан очиб берди.
Сўнг ҳурматли меҳмонлар Исмоил Муҳаммад Юсуф ва Одинахон Муҳаммад Юсуфга сўз навбати берилди. Улар йиғилганларни халқаро араб тили куни билан табриклашди.
Кейин эса марказда фаолият кўрсатаётган, Миср Араб Республикасидан ташриф буюрган араб тили устозлари Аҳмад Салмон ва Муҳаммад Абдусатторлар нутқ сўзлаш учун даврага таклиф қилиндилар. Улар араб тилининг моҳияти ҳақида гапиришди.
“Grand-ta’lim” ўқув марказининг ўқувчилари араб тилида шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишларини ижро этиб, томошабинларга янада қувонч улашдилар. Улар томонидан тайёрланган деворий газета, расм ва бошқа қўл ижодлари барчани бирдек ҳайратга солди.
Фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар, шунингдек, эсталик совғалари топширилди.
“Grand-ta’lim” раҳбарияти томонидан тортиқ қилинган ширинликлар болаларга янада байрамона кайфият улашди.


Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Содиқни ҳеч ўлган деманг, У ёзган китоблар ҳеч ўчган деманг, Элим деб, юртим деб машаққат давоми...

18:56 / 05.02.2017 8186
                                            Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Агар эркак аёлига хиёнат давоми...

18:00 / 07.07.2017 7818
«Эй, иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, давоми...

16:51 / 30.11.2016 3994
embedhttpswww.youtube.comwatchvCr16THAq9G8embed

15:20 / 27.10.2016 5030