Энди ортиқ бомдод намозига ухлаб қолмайсан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 манба: http://umma.news/bolshe-ty-ne-propustish-utrennyuyu-molitvu/

 Тонг. Уйқунинг энг ширин пайти… Ўриндан турмасдан яна озроқ тушлар оламида қолишни истайди киши. Бироқ бомдод намозига туриш керак. «Ҳали вақт бор-ку, яна беш дақиқа ухлай, кейин тураман» ва ана! Соат бонглари ишга турадиган вақт бўлганининг хабарини бермоқда! Бу сафар ҳам бомдод намозига ухлаб қолдинг. Сенга шу ҳолат танишми?

  Ўйлашимча, кўпгина мусулмонлар бундай аҳволни яхши биладилар. Аммо тиришқоқ мусулмонлар бизларни иссиққина тўшакдан бомдод намозига турғазишнинг янги усулини топдилар.

Британиялик мусулмонлар намозга уйғотувчи янги FajrUp мобил иловасини яратишди. Улар «Умматнинг кучи – бирликда» исломий шиоридан келиб чиққан ҳолда иловада мусулмонларга кўпроқ савоб орттириш имконини берганлар. Илованинг ишлаш тартиби жуда оддий: «Ўзинг уйғондингми – бошқа бировни уйғот ва мукофот ол». «Ассалому алайкум» ҳамда «Ас-солату хойру минан-навм» («Уйқудан намоз яхшидир!») жумлаларининг маъноларини биламиз. Сизга уйғотиш учун қўнғироқ қилган одам айни мана шу сўзларни айтади. Бомдод намозига айтилган азондан 15 сония ўтиб, қўнғироқ VoIP алоқа тизими орқали келади.

Фойдаланувчилар FajrUppie («Мени бомдодга уйғот!») ёки FajrUpper («Бомдодга уйғотишим мумкин») каби асосий созламаларни танлашлари мумкин. Шунингдек, иловада қиблани аниқловчи рақамли компас, фарз намозларининг ўқилиш вақтлари ҳамда исломий байрам ва муҳим саналарни кўрсатувчи қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Минимал реклама харажатларини ҳисобга олган ҳолда илованинг ишга тушган вақтидан бошлаб шу пайтгача 38.000 марта юклаб олинган.

FajrUp иловаси Android, iOS тизимлари учун ҳам мослаштирилган.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=i0T4JO5nYh8&feature=youtu.be[/embed]
Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сув, 2 чой қошиқ туз. Тоғорага илиқ сув солиб, хамиртуруш ва давоми...

13:06 / 29.11.2016 4723
Терроризм инсоният душмани Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой давоми...

13:38 / 25.04.2017 4286
«Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг» Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

08:58 / 27.11.2016 8084
Ҳазил нафсни ҳаёт чарчоғидан халос этади. Ва дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилар давоми...

10:59 / 26.02.2017 6494