“Muslimaat.uz”да ажойиб тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

24 июнь куни “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлиги остидаги “muslimaat.uz” сайтининг яна бир навбатдаги ажойиб тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир йиғилганларга ушбу аёллар сайтининг Рамазон ойи ва бошқа кунларда амалга оширган хайрли ишларининг ҳисоботи тарзида тақдим этилди. “muslimaat.uz” доим сиз билан” деб номланган кечага Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва бошқа ташкилотлардан азиз меҳмонлар таклиф қилиндилар. Тадбирни Қуръон тиловати очиб берди. Сўнг Одинахон Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, аёлларимизнинг илм талабида янада илғор бўлишлари кераклиги ҳақида нутқ қилди. “muslimaat.uz” қошидаги “Муслималар форуми”, “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Бинту Содиқ” саҳифаси ҳамда “muslimaat.uz” сайтининг ўзида ўтказилган турли танловлар ғолибалари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан муносиб тақдирландилар. Кечага хушовоз салавотчи қизларнинг гўзал нашидалари янада завқу шавқ қўшди. Шунингдек, “muslimaat.uz” сайтининг фаолиятини очиб берувчи, жумладан, муборак Қуръон мусобақаларида буюк хизмат қилиш шарафига муяссар бўлган сайт ходималарининг иш жараёнини кўрсатувчи видео-роликлар ҳам йиғилганларга тақдим этилди. Тадбир сўнггида ҳурматли меҳмонлардан ЎМИ аёл-қизлар бўлими мутахассиси Мунира опа Абубакирова сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ажойиб ислоҳотлар, жумладан, имконияти чекланган фуқаролар илм олиши учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил сўзлаб берди ва “muslimaat.uz” сайтига муваффақиятлар тилади, шунингдек, ҳамкорликда ишлаш учун Ўзбекистон мусулмонлар идораси доим тайёр эканини таъкидлади. Кечага яна гўзал Қуръон тиловати ва Одинахон Муҳаммад Содиқнинг чиройли дуолари якун ясади.

muslimaat.uz  
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36оятида марҳамат қилади «Ўзинг билмаган нарсага эргашма Албатта, қулоқ, кўз ва давоми...

08:46 / 25.05.2019 3824
Бугун тонгда юртимиздан муборак Ҳаж сафарига отланган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия давоми...

12:06 / 25.12.2018 5955
Гўзал ўрнак, албатта, жамиятда ўз аҳамиятига эга. Диндор, тақводор, илммаърифатли, гўзал хулқли кишилар доим давоми...

14:14 / 08.05.2019 2734
Бугун 27 ноябрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

19:32 / 27.11.2019 2814