КИМНИНГ СУҲБАТИ МУМКИН ЭМАС?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳоли кўзингни очмайдиган ва мақоли сени Аллоҳга далолат қилмайдиган кимсани соҳиб тутма!

“Суҳбат”  сўзининг маъноси бизда араб тилидаги “суҳбат” ўзи билан бир хил эмас. Ўзбек тилида бир-бири билан гаплашиш, сўзлашиш, мулоқот маъноларида ишлатилади. Араб тилида эса дўстлашиш, шерикчилик, биргалик маъноларини билдиради. “Саҳобалар”сўзи ҳам шу калимадан олинган. Соҳиб деганда, дўст тушунилади. Олимлар, тобеинлар, авлиёлар ҳаётини ўқиганимизда ҳам фалончининг суҳбатида бўлган, дейилади. Бу ўша шахс билан бирга юрилган, дўст, шерик бўлинган, деганидир. Мана шу суҳбатдош кишида икки нарса бўлиши керак. Биринчиси, унинг ҳоли тўғри бўлиши керак. Иккинчиси мақоли, яъни гапираётган гапи тўғри бўлиши керак.

Инсоннинг табиатига баъзи бир нарсалар сингдирилган бўлади (қизғанчиқлик, хасислик каби). Бунинг ҳикмати шуки, инсонга бу нарсалар ҳам керак бўлади. Фақат шарти, уларни тўғри ишлата билиш керак. Инсонда ўша хислатлар, масалан хасислик бўлмаса, ўзидаги зарурий эҳтиёжни ҳам қолдирмай эҳсон қилиб юборади. Инсондаги шундай хислатлардан яна бири бошқага тақлид қилиш, бошқага эргашишга мойилликдир. Бу ҳам болалик пайтларидан бошланади. Болалар кўпинча катталарда кўрган нарсаларни қайтаришади. Ёши катта бўлгани сари у нарса яъни тақлид камаяди, чунки шаклланиб бўлгач, ақл ҳамда тажриба кўп бўлади. Ўзига кераксиз ва керакли нарсаларни ажратиб олади. Ахлоқий томондан ҳам болалар тақлид қилиши жуда кучли. Ўртоқлари тарбияли болалар бўлса, тарбиясида ижобий ўзгаришлар бўла бошлайди. Урушқоқ, аҳлоқсиз болалар билан дўст тутинса, уларнинг ҳам таъсири сезила бошлайди. Аёллар орасида ҳам дугоналари, овсинлари, опа-сингилларига қараб кийиниш, тутум кабилар ўзгаради. Эркакларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилади.

Банда валий бўлиб, мақомга етган зот бўлса, атрофидаги одамларга тажаллий этади. Яъни уларга таъсири бўлади. Бунга ёрқин мисол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламдир.

Яқинлашадиган инсонларимиз олим бўладими, оддий инсонми, тақвоси гўзал, Аллоҳга муқарраб, сайру сулукдаги бандалар бўлишига эътибор қаратишимиз керак. Дўст, соҳиб соҳибаларимизнинг ҳоли кўзимизни очадиган бўлиши керак. Уларнинг мақоли (гапирадиган гапи) бизга Аллоҳни, охиратни эслатиб туриши керак. Ғафлатдан ҳушёрликка, маъсиятдан тавба томон, жоҳиллик ҳолатидан маърифатга етаклайдиган бўлиши лозим.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
      Ассалому алайкум. Аввало бундай оғир мусибат юзасидан Ҳазратнинг оила аъзоларига ўз таъзиямни қабул давоми...

09:04 / 03.02.2017 9295
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пишган давоми...

07:45 / 14.10.2016 3080
 Рамазон ойида кўпгина тарихий ҳодисалар бўлиб ўтган. Қуйидa уларнинг баъзилари ҳақида баён давоми...

15:51 / 07.03.2017 4588
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан давоми...

22:32 / 16.02.2023 2360