«Расулуллоҳнинг мавлид хотираларини нишонлаш билан уммат воқелиги ўртасидаги муносабат» (4-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=N4ecRvqxkNo&feature=youtu.be[/embed]

Биз бошимизда порлаб турган бу тожни ўзимиз топган бойлик, ўзимиз эришган маданият ва ўзимиз қўлга киритган куч-қувват билан тўқиб, тайёрлаб олмаганмиз, балки уни бизларга тайёрлаб берган Аллоҳнинг қудратидир. Бизни шарафлаб, бошимизга тожни ўрнатган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бизни шарафлаган бу тожга бизлар Исломга садоқат билан боғланган, амал қилган вақтимизда эришганмиз. 

Агар биз тож билан маст бўлиб, ушбу тожни кийдирган Зотни унутиб қўйсак, неъматлар, шаҳарча ҳаёт тарзи ва унга хос маданият билан ҳамда ўзимизга берилган бойлик билан маст бўлиб, ушбу неъматларни берувчи қўлни унутиб қўйсак, унда бу пасткашлик ва тубанликнинг энг оғир кўриниши бўлади. 

Йўқ, одамларнинг барчаси маданият поғонасига ўзларининг меҳнатлари билан чиқмаганларини, балки улар ушбу динни садоқат билан лозим тутган вақтларида Аллоҳнинг қазоси уларни маданиятнинг юқори чўққисига олиб чиққанини тез орада билиб олишади. 

Бугун биз ушбу умматнинг шонли тарихи гуллатиб кетган тожга назар солиб, ўша тож билан маст бўлмоқдамиз. Ҳа, худди шундай! Лекин бизларга тожни кийдирган Зотни унутиб қўйдик. Бу ишимиз тўғрими, бир ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандалари?

Ислом умматининг тарихи ҳақида гапирамиз, қачонлардир бошқа маданиятларга ғолиб келган араб маданияти ҳақида сўзлаймиз, Ғарб уламолари ҳамиша бу нарсани изоҳталаб сирли иш деб биладилар. Биз ушбу тарих ва ушбу тож билан фахрланиб келдик, лекин тожни кийдирган, у билан бизни шарафлаган Зотдан юз ўгирдик. Кўзларимиз узоқ-узоқларга қочиб, дарбадар кезиб юрибди, диққат-эътиборимиз арзимас тақлидий анъаналарга қаратилган, кўзларимиз шаҳватлар, ҳавойи истакларда сарсон-саргардон кезиб юрибди. Тез орада бу шаҳватларимиз биз билан видолашади ёки биз улар билан хайрлашамиз. Тез орада бу дунёдан жўнаб кетамиз, ҳар биримиз бир ўзи сиғадиган   тор қабр  ичидан жой олади. Тез орада оламлар Робби ҳузурида туриш учун қайтадан тириламиз. Ана шунда нима дейсиз? 

Сўзларимни якунлар эканман, Аллоҳдан мағфират сўрайман.


Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбаси.
17-октябр 2008-йил.
Шайхонтоҳур туман Эшонгузар жомеъ
масжиди имом хатиби:

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси 

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши учун бугунги куни кечаги кунидан афзал бўлмоғи, эртанги куни эса бугунги кунидан афзал давоми...

19:08 / 25.12.2016 3730
Савол Яманнинг ҳарбий қўмондони Абраҳа Маккага Каъбани бузиш учун олтмишминг кишилик қўшин билан давоми...

12:09 / 21.11.2017 3511
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилган вақтлардан бошлаб қанчадан қанча оилалар вужудга келган. Аммо қайси оила давоми...

22:52 / 02.02.2017 6644
«Жавҳарадуттавҳид»  китобида айтилишича, Аллоҳ таоло савоб берадиган бўлса, фақатгина фазлидан, азоб давоми...

12:25 / 08.03.2017 4131