«Islom.uz» порталида «Ислом ва бугунги кун тиббиёти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Давра суҳбатида инсон саломатлигини сақлаш, касалликнинг олдини олиш ва уни даволаш, Исломда инсон саломатлигига бўлган эътибор, даволашда шаръий томондан нима жоиз ва нима ножоизлигига оид масалалар ўртага ташланди.

Давра суҳбати Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг даврани муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари очиб бердилар. Шайх ҳазратлари ўз сўзларида Ислом инсон саломатлигига унинг ҳомила пайтидаёқ эътибор бериши, ҳомиладор аёлга алоҳида эътибор ва унинг ҳаттоки, рўза тутмасликка, кейинроқ тутиб бериш шарти билан, рухсат бериши бунинг далолати эканлигини, тиббиёт инсоннинг жисмини даволаса, Ислом эса унинг руҳини даволаши, шундай экан, Ислом билан тиббиёт ўзаро бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини ва Исломда соғликка зарар бўлган ҳар қандай нарса ҳаром эканлигини, соғликка фойда бўлган нарса эса ҳалол эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Сўзларининг охирида фазилатли Шайх ҳазратлари ушбу давра суҳбати «Ҳадис ва ҳаёт»нинг 18-жузи бўлган «Тиб ва дам» китобига асосланганлигини ва ҳозирги кунда бу китоб тиббиёт соҳасидаги ягона диний адабиёт эканлигини, келажакда бундай китоблардан яна кўплаб ёзилишига умидвор эканлигини ва ушбу давра суҳбатини динимиз ва халқимиз учун манфаатли бўлишини тилаб қолдилар. Сўнгра давра суҳбатининг иштирокчилари бўлган мутахасис докторлар ва илм аҳллари ўз маърузалари билан қатнашдилар. Шу жумладан, «Muslimaat.uz» сайтининг психологи Раъно Тожибой қизи ўзининг «Аёл руҳияти ҳақида сўз» номли маърузаси билан қатнашди. Энг аҳамиятли томони, давра суҳбати тўғридан-тўғри интернетга трансляция қилинди. Давра суҳбати давомида интернет фойдаланувчилари ҳам бевосита ўз саволларига «онлайн» тарзда жавоб олдилар. Суҳбат охирида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўз олдилар. Унда мўмин-мусулмон банда ўз саломатлигига эътиборли бўлиши, соғлиги учун керакли бўлган илмни ўрганиб олиш фарзлигини, жоҳиллиги туфайли соғлигига зарар етса, ўзи гуноҳкор бўлишини айтиб, тадбирга якун ясадилар ва халқимиз ва барча иштирокчилар ҳаққига хайрли дуоларни қилдилар. Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Ҳар бир иштирокчининг маърузалари билан яқиндан танишмоқчи бўлсангиз, саҳифаларимизни кузатиб боринг.
Мавзуга оид мақолалар
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 4857
 Мусулмонлар учун энг яхши ибрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқшомни қандай ўтказар эдилар  давоми...

17:15 / 25.09.2018 2647
У Зотдан сени бир ҳолатдан ундан бошқада ишлатиши учун чиқаришини сўрама. Агар ирода қилса, сени давоми...

11:43 / 28.11.2017 3815
Унитаздаги сариқ доғларни уксуснинг 36 аралашмаси билан кетказса бўлади. Аралашмани унитаз юзасига кечки давоми...

21:37 / 02.02.2017 8268