Ҳадисларда зикр этилган замонавий илмий мўъжизалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда ҳам. Яъни, суннат оддий одамлардан содир бўладиган гап-сўз ёки хатти-ҳаракатлар эмаслиги аён. Суннатда собит бўлган баъзи илмий мўъжизалар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар ва Исломнинг ҳақ дин эканига ёрқин далолат бўлиб келади. Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан кўпроқ далиллар келтирганимиз учун суннатдаги илмий мўъжизалардан баъзиларини далил келтириб ўтамиз.

Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади. Аҳли суффадаги кишилар камбағаллардан ташкил топган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) кунларнинг бирида: «Кимнинг икки кишилик таоми бўлса, (аҳли суффадагилардан бирини олиб) уч киши бўлиб борсин. Кимнинг тўрт  кишилик таоми бўлса, беш-олти киши бўлиб борсин», дедилар (ёки шунга ўхшаш сўзларни) айтдилар. Бу сўздан кейин Абу Бакр (р.а.) улардан учтасини олиб келдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса  ўнтасини олиб кетдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига-да келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани ажойиб! Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўрсатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади.

Мисвок

Зайд ибн Холид (р.а.) ривоят қилади: “Набий (с.а.в.): “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”.

Юзлаб йиллар давомида Осиёнинг ўрта шарқ минтақаларида тиш тозаланиши Арак дарахтининг кичкинагина шохлари ёки томирлари орқали амалга оширилган.

Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки уларнинг қолдиқлари (мисвокнинг) икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб тураркан. Мисвок тортилган оғиз бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан. Бир қатор тиш пасталарида ҳам мисвок доначалари мавжуд бўлади. Ўша вақтлардаги миллий тиш пасталари асосида тозалаш учун чархтош ва синтетик жисмлар бўлиб, кичкинагина чўпчали пасталарда табиий антисептик воситалар ва микробларга қарши қоришмалардан фойдаланилган. Бундан ташқари, чўпчалар таркибида милклардан қон оқишини ва уларнинг яллиғланишини камайтирадиган танин мавжуд. Мисвокдан фойдаланувчилар улар тишларнинг доғларини кетказувчи энг яхши восита эканини ҳамда мисвок тиш четкалари билан ишлатилса, тишлар янада оқ ва ярқироқ бўлишини таъкидлашади. Агар сиз новдачадан фойдалансангиз, бу жуда осондир, дейди стоматолог Эрик Шапира.

Уни юмшатиш учун бошида новдачани секинлик билан чайнанг. Сўнг тишларингиздаги карашларни тозалашга киришинг. Дарахтда карашларни камайтирадиган ёғлар мавжуд. Новдачани пластик ҳолатига келтириш учун 5 дан 10 дақиқа, сўнг ҳар бир тиш атрофи ва улардан карашларни кетказиш учун яна 3-5 дақиқа керак бўлади. Кўпгина Африка мамлакатларида аҳоли оғиз бўшлиғидаги карашларни кетказиш учун “чайнаш учун новдачалар”дан фойдаланишади. Ажойиби шундаки, новдачаларни ишлатадиган африкаликларда кариеслар одатдагидан анча кам бўлади, ушбу табиий воситаларнинг таъсири тиш четкаларидан ҳеч ҳам қолишмайди.

Туя ва унинг сути ҳақида

Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссалом: “Туя эгасига иззатдир”, деб туяга катта эҳтимом қўрсатганлар, эгасини эса мақтаганлар. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.) яшаб турган пайт ва маконга боғлиқ ҳадис, чунки у зот туя боққанлар, минганлар, тижорат қилганлар ва унинг устида Маккадан Мадинага ҳижрат ҳам қилганлар. Ўз туяларига “Ал-Қасва” деб ном қўйганлар. Ва ҳатто Мадинага етиб келиб, туя кўрсатган жойда у зотнинг янги уйлари ҳам бино қилинган.

Пайғамбар алайҳиссалом туяга яхши қарашни, уни сақлашни насиҳат қилардилар. Бир куни бир туянинг ёнидан ўтиб қолдилар, чарчаганидан унинг орқаси қорнига ёпишиб қолай деди. Шунда у зот алайҳиссалом унга қарайдиганга: “Бу ҳайвонлар ҳақида Аллоҳ таолодан тақво қилинглар. Уларни яхшиликча мининглар ва яхшиликча енглар”, деб айтдилар.

Туя баъзан 300 кг.га яқин юкни кўтара олади. Шунга қарамасдан, ўз оғирлигини қўшиб у 10 соат ичида тахминан 144 км масофани босиб ўтиши мумкин. 3 кун давомида эса у 448 км масофани кеза олади. Бу йўл юмшоқ қумлар ёки қаттиқ ерлар бўлишига қарамасдан оёғига ҳеч қандай зарар ё азият етмайди.

Пайғамбар (а.с.) айтдилар: “Албатта, туянинг сути ва бавлида болаларнинг қоринлари учун шифо бордур”.

 

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар

ўрта махсус Ислом билим юрти

4-курс талабаси Саидханбалова Робия

 

Мавзуга оид мақолалар
    Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида давоми...

11:17 / 02.08.2018 3212
Унда хислатни маҳкам тутинг1Тунда икки ракъат бўлса ҳам намоз ўқишни канда қилманг.2Доимий таҳоратда юринг.3 давоми...

18:46 / 06.09.2023 2519
Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусой Қарашийя, Асадийя «Фил воқеаси»дан ўн беш йил илгари Маккада давоми...

12:33 / 10.01.2017 6427
КИЧКИНА БОЛАЧАНИ ЕЛКАГА КЎТАРИШ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

19:24 / 14.10.2016 9971