Анонс: Омина ижтимоий-маърифий журнали 1439 Жумадис соний №24
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=b7iqcBoh-Bo&feature=youtu.be[/embed] «Муслимаат.уз»ташкил топганига 10 йил тўлган бўлса ҳам, ҳозиргидек жамоа бўлиб ишлаётганига энди 5 йил тўлди. Фаолиятимиз эндигина бошланган пайтда ҳафтанинг маълум кунлари кўришиб, “Омина” журналининг янги сони ҳақида маслаҳатлашиб олардик. Мақолалар тайёр бўлгандан сўнг, яна бир учрашиб, уларни бир жойга йиғиб, муҳаррирга, кейин эса дизайнерга юборардик. Сайтга янгиликларни жойлаш, мақолалар қўйиш эса техникларнинг зиммасида эди. Секин-аста устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ёрдамида сайтни бошқаришнинг техник сирларини ҳам мутахасислардан ўргана бошладик.

Муслималар учун энг биринчи сайт. «Биринчи» деганда фақат ташкил этилган сана эмас, балки сифати назарда тутилмоқда. Сайт билан бирга ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналларига боқсангиз, бунга гувоҳ бўласиз. Фейсбукда 5000 кузатувчи, телеграмм тармоғидаги каналда 13 минг фолловер... Сайтнинг ўзига кунига икки-уч минг ташриф кузатилади. (Манба: http://rating.openstat.com/site/2188627). 2017 йил 15 октябрь куни «Муслимаат.уз» аёл-қизлар сайтининг 10 ёшга тўлгани муносабати билан бўлиб ўтган тадбирга «Ал-Васатия» Ислом илмий-маърифий марказининг ходимаси Наталья Бариева ҳам ташриф буюрди. Бир неча кунлик ташрифи давомида «Ал-Васатия» маркази ходимаси «Муслимаат.уз» сайти ходималари ва уларнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Ўзаро фикр ҳамда мулоҳазалар алмашинуви манфаатли бўлиб, келажакда ўз самарасини беришига ва икки томон ҳамжиҳатликда лойиҳаларни амалга оширишига умид боғланди.

ИНТЕРНЕТ ҲАЛОЛМИ? Яқин йиллар ичида инсонлар ҳаётига интернет шиддат билан кириб келди ва унинг таъсири кун сайин ортмоқда. Шу билан бирга, интернет хизматидан фойдаланиш ҳақидаги басҳ-мунозара ва фикрлар ҳам тўхтаётгани йўқ. Шундай баҳс-мунозаралар қилиш, фикрлар айтиш ҳамда фатво чиқаришлар телевидение каналлари жорий қилинганида, антенналар ишга тушганида ҳам бўлган. Оқ либос кийиб эр остонасига қадам қўйганига 3-4 ой тўлмай, ота уйига қайтиб келаётган келинларга нима дейсиз? Уларнинг онглари диний билим, миллий одатлар, ўзбекона одоб-ахлоқ билан эмас, енгил-елпи севги қиссаларию бемаза хаёллар, ўткинчи орзу-ҳаваслар билан тўлиб бормоқда. “Шодликни улашсангиз, кўпаяди, қайғуни улашсангиз, камаяди”, дейди машойихлар. Аёллар эса – ҳамдардлик ва ғамхўрликка эш хилқат. Шу маънода “muslimaat.uz” сайти ўз муштарийлари, мухлисларига яқинлашиб, улар билан дилдан суҳбатдош бўлиш, қийнаётган муаммоларига биргаликда ечим излаш, ҳамиша мадад қўлини чўзиш, аёлларни ўзаро уюштириш ва ҳамжиҳат қилишни биринчи навбатдаги вазифаларидан деб билади. Сайтимизда фаолият юритаётган иккита интерактив тармоқ айни вазифаларни амалга оширишга қаратилган. Қуйида улар фаолияти билан танишасиз.

Давоми...    Омина Журналида 

Мавзуга оид мақолалар
Мутахассис тавсияси Ислоҳот сари httpswww.youtube.comwatchvAsSJr7AjRAampfeatureyoutu.be

11:12 / 01.02.2019 3156
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи давоми...

10:46 / 14.11.2016 3108
Бу синдром ҳақида шундай ривоят юрадиБир киши соҳилда кезиб юраркан, балиқ тутаётган балиқчини кўриб, унинг давоми...

03:45 / 12.12.2020 3198