Тошкент шаҳри Яшнаобод туманида Қуръон мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилаётганини аввал маълум қилган эдик. Шулардан бири Яшнаобод туманидаги “Янгиобод” ресторанида Бектемир, Миробод, Сирғали ва Яшнаобод туманларидан жами 25 та аёл-қиз иштирокчилар муборак Калом тиловати бўйича беллашдилар. Қатнашчилардан биттагина ҳифз йўналишида мусобақалашаётган Абдулҳакимова Дилобархон Дилшод қизини зикр қилишимиз мумкин.

Юксак савияда ўтган мазкур беллашув ўзига хос тарзда ниҳоясига етди ва ғолибалар номлари эълон қилинди.

Демак, юқори ўрин соҳибалари билан танишинг: ҳифз йўналиши бўйича ягона ғолиба Абдулҳакимова Дилобархон бўлди.

Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Муҳаммадиева Ёқутхон

2-ўрин: Нурмуҳаммедова Камола

3-ўрин: Иброҳимова Нодирахон, Ҳамдамова Мавлуда

 

26-40 ёш:

1-ўрин: Каримова Васила

2-ўрин: Ҳамдамова Лолахон

3-ўрин: Авазова Одинахон, Алиева Севарахон

Қизларимизга келгусида ҳам Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз.

Хабарлар давомини биз билан кузатинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётимизда содир бўладиган кўплаб воқеаларни тафаккур қилиб кўриш ва улардан керакли хулосалар чиқариш давоми...

15:11 / 22.11.2016 4581
 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок давоми...

21:30 / 18.03.2017 5095
    1 февраль куни Москвада  «IRADA»  диний  либослар бренди  «CONFESSION FASHION DAY»  номли кенг кўламли тадбирни давоми...

12:37 / 01.02.2017 10796