Нажот илм билан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Дунёдаги барча адашишларнинг

 асосий сабаби илмсизликдир”.

Суқрот

Илм бор жойда жоҳилиятга ўрин йўқ. Жоҳил одам биринчи навбатда ўз зарарига ишлайди. Асосийси, у Аллоҳни танишдек шарафли мақомдан мосуво бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 “Албатта, бандалари ичидан Аллоҳдан фақат олимларгина қўрқарлар” (Фотир сураси, 28-оят).             

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ таолонинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди”, дедилар                                              (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар).

Динда фақиҳ бўлиш учун илм талаб қилиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёда ҳам бахт-саодатга эришади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради, охиратда жаннатдан жой олади. Аммо кимки диний илмларни, яъни ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эргашиш учун, яъни мансаб учун, молу мулк учун, риё учун ўрганадиган бўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. 

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидадир”, деган эканлар. Имом Ҳасан Басрий: “Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир.  Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан,  Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир”, дея туриб, “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар” оятини тиловат қилар эканлар. 

Илмни ҳатто Чинга бориб бўлса ҳам ўрганиш керак. Бу ҳақида ҳадиси шариф ҳам ворид бўлган.

Каб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади, дедилар(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам бизга илмни чиройли тарзда сарф қилишимиз ҳақида таълим бермоқдалар. Сўзимиз сўнггида шуни айтишимиз мумкинки, илм билан одамларни ўзимизга қаратишга, шуҳрат топишга уринмайлик. Зеро, Аллоҳ таоло олган илмига амал қилган бандаларинигина севади.

Саҳобахон Муҳаммадодилова,

“Хадичаи Кубро” номли аёл-қизлар ўрта махсус

Ислом билим юрти 3-босқич талабаси

 
Мавзуга оид мақолалар
Ўнинчи қоида Қарқара. қўтондан ташқари барча қушларни истеъмол қилиш мумкин. Ўн биринчи қоида Ўлакса билан давоми...

08:10 / 28.11.2016 5209
Ислом шариатидаги Рамазон рўзаси бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади Маълумки, Ислом шариатидаги давоми...

11:23 / 07.03.2017 4485
Табрик Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи давоми...

17:10 / 12.03.2017 18946
Британиянинг Channel  4 телеканали мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида Бомдод намози азонини давоми...

18:52 / 24.12.2016 3816