Муслима ҳар куни исроилликларнинг ҳаётини қутқаради ва эвазига ҳеч нима олмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Муслима ҳар куни исроилликларнинг ҳаётини қутқаради ва эвазига ҳеч нима олмайди.  Сано Маҳамид United Hatzalah ташкилотига кўнггилли бўлиш ишга кирган биринчи муслимдир. Ташкилот кўнгиллилик асосида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғуланади. 30 яшар Сано махсус тайёргарликда ўтган бўлиб, тез ёрдам машинасини ҳайдайди ва кечиктириб бўлмас тиббий ёрдамга муҳтож одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этади. Санодан сўнг фелдшер техниклар мактабига яна 12 та муслима аёл кирди, деб хабар бермоқда IslamNews. Сано энг кўп қабул қиладиган чақирув автоҳалокатлардандир. Саноқли даққиқаларда тез ёрдам машинаси воқеа жойига етиб боради, қутқарувчилар жамоаси ҳижобли Сано билан биргаликда пачоқланган автомобиллардан жабрланганларни тортиб олишади ва касалхонага етказишади. Муслима ҳаётидаги бир воқеа сабаб бу касбни танлаганини сўзлаб берди. 16 яшарлигида холаси қўнғироқ қилиб уйда катталардан биронтасини чақиришини сўради. Эри беҳуш ётганини ва нима қилишни билмаётганини саросимали овозда айтиб берди. Сано холасининг уйига тезда етиб келиб, тез ёрдамни чақирди, аммо кеч эди – поччасининг жони узилди. Шунда фаластинлик қизалоқ умрини инсон ҳаётини қутқариш учун бахш этишга қарор қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Асри саодатда яшаб ўзлари Иймон лаззатила давр сурдилар. Саҳобалар жами йиғилиб бир кун Оталар давоми...

09:26 / 05.02.2017 5252
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан давоми...

06:22 / 29.12.2016 5706
Юртимизда ёш оналар учун Қозонча номли янги лойиҳа ташкил этилди. Тошкент шаҳрида кўнгилли инсонлар давоми...

21:00 / 10.10.2019 3989
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Таҳоратдан кейин юзқўлни артмаслик суннат дейишади. Шу тўғрими Жавоб . Ойша давоми...

16:26 / 14.03.2017 6018