ТАНЛОВ ИШТРОКЧИЛАРИГА МУРОЖААТНОМА
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Танлов иштирокчиларига мурожаатнома

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салом-салавотлар бўлсин! Ассалому алайкум, қадрли мухлислар! Сиз азизларни Мавлиди шариф билан такрор муборакбод этган ҳолда, эълон қилган танловимизга ҳар уч йўналишда кўплаб иштирокчилардан мақола-мактублар олганимизни маълум қиламиз. Бунинг учун барчангизга миннатдорлик билдирамиз.

Имкон қадар мақолаларнинг барчасини сайтда бериб боришга ҳаракат қилдик. Лекин келган мақолаларнинг барчаси ҳам танлов шартларига тўла мос келади, деб айтолмаймиз. Мухлисларимизнинг баъзилари танлов шартларига риоя этмаган бўлсалар-да, вақт ажратиб, Мавлиди шарифни ҳурматлаб, сайтимиз мухлис-мухлисаларига бўлган эҳтиромини изҳор этганликлари учун уларнинг мақолаларини ҳам эълон қилишга қарор қилдик. Бизни қийин аҳволда қолдирган яна бир хусус ҳақида гапирадиган бўлсак, баъзи мактуб-мақола эгалари ўз ижодий ишларида ҳақиқий исм-шарифларини кўрсатмаганликлари бўлди. Бунга “rare miss” ҳамда “wozdux tu4a” деб кўрсатилган номларни мисол келтиришимиз мумкин. Баъзи иштирокчилар эса ҳар уч йўналишнинг ҳар бирига икки-учтадан мақола йўллашган. Исмсиз юборилган ҳамда шартларга риоя қилинмасдан ёзилган мақолалар танлов ташкилотчиларининг вақтлари зое бўлиши билан бирга чалғишларига, бу эса танлов шартлари асосида иштирок этишга ҳаракат қилган иштирокчиларга нисбатан адолат мезони бузилишига сабаб бўлади... Ушбу чалкашлик сабаб эълон қилинмай қолган бирор мақола бўлса, муаллифидан узр сўраймиз.

Танловимизда қатнашган барча мухлисларимиздан тўлиқ исм-шарифларини ҳамда телефон рақамларини почтамизга юборишларини сўраб қоламиз.

Азиз танлов иштирокчилари! Кейинги танловларимизда мана шу нозик жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда мақола ва мактублар йўллашингизни сўраймиз!

Ҳурмат билан: сайт таҳририяти манзил: muslimaat@islom.uz    
Мавзуга оид мақолалар
Тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Тўққизинчи куннинг ҳам ярми ўтиб бўлди. Сизларга айтсам, бугун ойим давоми...

21:14 / 04.06.2017 3844
Бугун тонгда юртимиздан муборак Ҳаж сафарига отланган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия давоми...

12:06 / 25.12.2018 5662
Ноумид бўлган нарсангдан озодсан, тамагир бўлган нарсангга эса қулсан. Биз нимадан бирон нарса тама давоми...

12:37 / 28.02.2019 2078