«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 3-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид байрами

Оиламиз билан Мавлидни интизорлик билан кутамиз. Сабаби – Ҳайит байрамларидек Мавлид байрамини ҳам чиройли нишомлаймиз.

Байрамиз катталар ва болалар учун алоҳидадир.

Бир ҳафта аввал болалар байрамини нишонладик. Уни “Квест” тарзида ўтказдик. Иштирокчилар 7 та бўлдилар. Шартларни иштирокчилар бошлаб бериш тартибини қуръа йўли билан аниқладик. Ҳар бир шарт бажарилгач, калит сўзидаги бир ҳарфга эга бўлишди. Кейинги шарт яширилган жойни шу шарт ёзилган қоғозимизда “ребус” усулида кўрсатилди.

1-шартда болалар Қуръон оятларидан тиловат қилиб бердилар.

2-шартда яхши кўрган салавотларини айтдилар.

Бу шарт ёзилган қоғозимизни пастида келаси шарт қаерда эканлиги топишмоқ тарзида ёзилганди:

“Ҳаво берсам, ошади,

Қорни тўйса, учади!”

Болалар топишмоқни жавоби шар эканини топиб, кейинги шартни шарлар орасидан излашди.

3-шартда болалар шеър айтиб, калит сўздаги яна бир ҳарфга эришдилар.

Келаси шарт компьютер экранида эканлиги 3-шарт ёзилган қоғознинг остида чизиб кўрсатилганди. Болалар компьютерни ёқиб, экрандан кейинги шарт нима эканини билиб олдилар.

4-шарт: ҳадис айтиш.

Болалар ўрганган ҳадисларидан айтдилар. Кейинги шартимиз ғор каби тасаввур уйғотадиган подвалда сирли сандиқча ичига тарихий хазина харитасини эслатадиган қоғозда яширилган эди.

5-шарт: расмдаги 10 та фарқни топинг.

Болалар калит сўзни охирги ҳарфларига ҳам эга бўлгач, сўзни ясадилар.

У сўз “Муҳаммад” (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эди.

Калит сўзни ёзиб, “дарахт”га осиб қўйишгач, улар учун тайёрланган ҳадялар тақдим этилди. Ширинтойларни кўтаринки кайфиятда улар учун тайёрлаб қўйилган байрамона дастурхонига таклиф этдик.

Катталар учун эса келаси ҳафта ўтказадиган байрамимиз режаси қуйидагича:

Ҳар йилги оиламиз анъанасига кўра ўтказиладиган китоб мусобақасини Мавлид байрами билан бирга ўтказмоқчимиз. Танланган китоб эса “Мўминнинг меърожи “дир. Қатнашчиларимиз бу йили иншааллоҳ 22 та бўладилар.

Китобдан тузилган 44 та савол 1-қутига солинади.

2-қутида эса совғачалар номи ёзилган қоғоз бўлади. Иштирокчилар 1-қути ичидан савол олиб, жавоб берадилар. Кейин 2-қутидан совға ёзилган қоғозчалардан бирини олишади ва унда кўрсатилган совғага эга бўладилар.

Бу байрамда:

“Тадбиримиз маликаси” (7-10 ёшгача бўлган қизлар);

“Энг зукко қиз” (10 ёшдан катта бўлган қизлар учун).

“Намунали она” номинациялари бўйича энг яхши иштирокчилар учун алоҳида совғалар берилади. Бундан ташқари ота-оналаримиз томонидан кутилмаган лойиҳалар ва совғалар бўлади.

(Мусобақа учун эмас исбот учун баъзи расм ва маълумотларни юборамиз:

“Мўминнинг меърожи” китобидан саволлар:

  1. Тасбеҳлар намози қандай ўқилади? Сиз неча марта ўқигансиз?
  2. Намоздаги фарз амалларни айтинг. Намоз ичидаги ва ташидагиларни айтинг. Булардан бири тарк қилинса, нима бўлади?
  3. Сутра нима?
  4. Мусофир ким?
  5. Нафл намозларини айтинг?
  6. Мусофирнинг намози қандай ўқилади?
  7. Қибла нима?
  8. Таяммум нима? Унинг рукнлари-чи?
  9. Зухо (чошгоҳ) намози ҳақида гапиринг.
  10. Тавба намози нима?
  11. Қунут дуосини айтинг.
  12. Аввабийн намози нима?
  13. Қайси пайтларда намоз, тиловат саждаси, жаноза ўқиб бўлмайди?
  14. Намоздаги ҳолатлар(ҳаракатлар)ни кўрсатиб, номларини айтиб беринг.
  15. Кийимдаги нажосат қандай покланади?
  16. Қачон тиловат саждаси қилинади?
  17. Шукри вузу намози нима?
  18. Маҳсига қачон масҳ тортса бўлади?
  19. Таҳорат нима? Қандай қилинишини кўрсатиб беринг.
  20. Уч ракатли фарз намози ўқилиши тартибини айтинг.
  21. Намозни бузувчи амалларни санаб беринг.
  22. Бадандаги нажосат қандай покланади?
  23. Суннат, макруҳ, мубоҳ нима?
  24. Аср, шом, хуфтон намоз вақтлари ва мустаҳаб вақтлари қайсилар?
  25. “Аҳли тартиблар” кимлар?
  26. Таровеҳ кандай намоз?
  27. Шуруқ (ишроқ) намози нима?
  28. Бомдод ва пешин намозлари вақти ва мустаҳаб вақти?
  29. Сиз Рамазонда таровеҳ намози ўқидингизми? Тартибини айтинг.
  30. “Қазо” ва “адо” нима?
  31. Маркабда намоз ўқиш.
  32. Қазо намозларингиз борми? Уларни қандай адо этяпсиз?
  33. Тўрт ракатли фарз намоз билан тўрт ракатли суннат намозларининг ўқилишида фарқ борми?
  34. Намозни сабабсиз ўтказиб юбориш ва узрлар сабабли қазо қилиш.
  35. Қачон саждаи саҳв қилинади?
  36. Фарз намозларга қўшиб ўқиладиган суннат намозлар қайсилар?
  37. Витр намози.
  38. Намозхон бир кечаю бир кундуз ичида ёки ундан кўп вақт ҳушидан кетса, намозлари нима бўлади?
  39. Қиёмга қодир бўлмаса, намозни қандай адо қилади? Саждага қодир бўлмаса-чи? Ўтиришга қодир бўлмаса-чи?
  40. Таҳажжуд намози.
  41. Намознинг вожибларини сананг
  42. Санони айтиб беринг?
  43. Ташаҳҳудни айтиб беринг?
  44. Намоздаги салавотларни айтиб беринг?

Марям Ғанишер қизи

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvQUxPsiWOjtgfeatureyoutu.beembed

10:56 / 05.09.2017 3554
Ассалому алайкум Муҳаррам ойи Ҳижрий йилнинг бошланиши ҳисобланади.Бу ойда Ашуро куни борлиги ва у давоми...

10:15 / 05.12.2016 6527
Муҳаммад Шукрийинг quotҚотган нонquot асарида шундай дейиладиquotУ онасининг ўлими ҳақида шундай дейдиquotОнам давоми...

21:01 / 22.04.2023 2095
Анонс. Марҳабо Каримова Марҳабо Каримова, шоира Бир сиҳатгоҳга дам олгани борсам, мендан олдин у ерда Шайх давоми...

12:46 / 30.01.2018 3287