Аёлларни эрта қаритувчи одатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    

Аёлларни эрта қаритувчи одатлар

 

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова  таржимаси

Биринчи ажинлар ёки терининг қариётганига ишора қилувчи бошқа аломатлар пайдо бўлиши билан аёллар саросимага тушиб қоладилар. Баъзилар турли крем, ажинга қарши воситалар, ҳаттоки, жарроҳлик усулларига мурожаат этсалар, бошқалар бу ҳақиқатни хотиржам қабул қиладилар. Ёшликни узайтириб, гўзалликни сақлаб қолиш учун нималар қилиш керак? Кундалик одатларимизни бирма-бир кўриб чиқиб, турмуш тарзимизга бироз ўзгартиришлар киритишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. 

  1. Ҳаддан ташқари кўп скраблар ишлатиш

Скраблаш, яъни терининг ўлик парчаларидан халос бўлиш – бу яхши, албатта. Бироқ бундай муолажани ҳафтасига икки мартадан ортиқ қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда у эпидермис қатламидаги ҳужайраларга зарар етказиб, терини шамоллашга моил қилиб қўяди ва шу йўсинда тери қуришини келтириб чиқаради.

  1. Қуёш нурларидан сақловчи воситаларга беэътибор бўлиш

     Қуёш нурларидан сақловчи кремларни нафақат қуёшда тобланиш вақтида, балки иссиқ об-ҳавода, кўчага чиқишдан олдин суртиш ижобий натижалар беради.

  1. Мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш

     Нотўғри овқатланиш ташқи кўринишгагина салбий таъсир кўрсатиб қолмай, балки тери ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Шунинг учун мутаххассислар мева ва сабзавотларни ҳар тўрт соатда еб туришни маслаҳат беришади. Тамадди пайтида қовурилган картошка ўрнига, масалан, олма истеъмол қилсангиз, танингиз сизга «раҳмат» дейиши аниқ.

  1. Уйқуга тўймаслик

 Ҳаммамизга маълумки, киши саломатлиги ва гўзаллигини таъминловчи омиллардан бири уйқудир. Унинг тўлақонли, яъни 8 соатлик бўлиши эса янада яхши. Акс ҳолда кўз тагидаги кўк доғлар, юз рангининг хиралашиши, чарчоқ каби оқибатлар эртами-кеч барвақт қаришга олиб келади.   

  1. Кам сув ичиш

Кунига камида 8 стакан сув ичиш кераклиги ҳақида кўп ва ҳўп гапирилган. Дарҳақиқат, ичимлик суви – гўзалликнинг энг оддий сирларидан биридир. Уни тарк қилиш эса терининг сўлиб, қуришига олиб келади. 

  1. Ширинликлар

Емак-ичмак таркибида шакарнинг кўп бўлиши зарар экани ҳам ҳаммага маълум ҳақиқатлардан. Ҳаддан ортиқ ширинликлар истеъмоли нафақат хипча белни «йўқ»қа чиқаради, балки терининг ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. У ўзининг силлиқлигини йўқотиб, тез яллиғланадиган бўлиб қолади.  

  1. Газланган ичимликларни суиъстемол қилиш

Одатда газли ичимликларни ичар эканмиз, тишларимизга етказадиган катта зарарлари ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Уларнинг деярли барчасида шакар миқдори юқори даражада бўлади. Шулардан бири «Coca-cola»дир.

  1. Чекиш

Чекиш оқибатида тери ўз силлиқлигини йўқотиб қурий бошлайди. Кўзнинг тагида кўкармалар ҳосил бўлади, барвақт ажин тушади. Ўпкаларга, ҳомиладорлик вақтида  бевосита ҳомилага  салбий  таъсир кўрсатади ҳамда организмни стресс ҳолатига туширади.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
 Шаҳар кунини нишонлаш муносабати билан Челябинскнинг марказий кўчаларидан бирида «Модалар намойиши» давоми...

17:04 / 13.09.2018 4537
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Илёс ҳожи Илёсов 1947 йил Доғистонда давоми...

16:22 / 26.12.2016 7187
Бир одам бўлган экан. Юзи хунук, кўрган киши учун ёқимсиз кўринишга эга экан. Шу боис бу одам кўпчиликка давоми...

06:20 / 23.12.2016 3901
Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, давоми...

14:26 / 29.11.2016 4763