СИЗ-ЧИ? ИШОНАСИЗМИ?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рус тилидан Шаҳноза Тўраева таржимаси

   Икки эгизак онасининг қорнида суҳбатлашяпти: бири иймон-эътиқодли, иккинчиси атеист. Атеист: – Сен туғилгандан кейин ҳаёт борлигига ишонасанми? Иймонли: – Албатта, ахир туғилгандан кейин ҳаёт борлигини ҳамма билади-ку. Бу ерда биз ўша ҳаётга тайёрланиш, кучли ва етук бўлиш учун яшаяпмиз. – Аҳмоқлик! Туғилгандан кейин ҳеч қандай ҳаёт йўқ. У ҳаёт қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қила оласанми? – Тўғри, аниқ нима бўлишини айта олмайман. Аммо биламанки, у ерда нур кўп бўлади, шодлик кўп бўлади. Масалан, ўз оғзимиз билан овқатланамиз, бурнимиз билан нафас оламиз. – Қўйсанг-чи! Бу жуда кулгили-ку! Киндигимиз бор, ўша орқали озиқланамиз, ундан узилсак, ўламиз. Тамом! Ҳозиргача у ердан ҳеч ким қайтиб келмаган. Туғилиш билан ҳаёт тугайди. – Йўқ, ундай эмас! Тўғри, мен туғруқдан кейин ҳаётимиз айнан қандай бўлишини билмайман, аммо биз онамизни кўрамиз. У бизга ғамхўрлик қилади, парваришлайди, севади. – Она! Сен онанинг борлигига ишонасанми? Хўш, қани у? Қаерда ўтиради? – Ҳамма жойда, атрофимизда. У туфайли биз яшаяпмиз. Усиз биз ҳеч киммиз. – Ғирт аҳмоқлик. Мен ҳеч қандай онани кўрмаганман, демак, у йўқ. – Йўқ, ундай эмас. Ахир баъзан у бизни силайди, меҳр кўрсатади-ку. Мен асл ҳаётимиз туғилгандан кейин бошланишига ишонаман! СИЗ-ЧИ? ИШОНАСИЗМИ?
Мавзуга оид мақолалар
Кўк пиёз инсон организми учун йил давомида зарур бўлган сабзавот ҳисобланади. Айниқса, эрта баҳорда инсон давоми...

11:39 / 24.11.2016 6714
ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР....Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга давоми...

03:45 / 24.03.2020 5327
embedhttpswww.youtube.comwatchvnIXfuPjxgEMfeatureyoutu.beembed

17:37 / 04.09.2018 3995
Уч амал борки, уларнинг ажру савоби улканлигидан Қиёмат куни ҳатто тарозуга ҳам сиғмайди. 1. Одамларнинг давоми...

21:57 / 08.02.2017 6740