ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР...

«Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер» (Бақара сураси, 155-оят).

Шайх Шаъровий ушбу оятни тафсир қилар эканлар: «Мусибатларнинг ўзи ёмон нарса эмас. Балки мана шундай мусибатлар чоғида имтиҳонда ўта олмаслик катта мусибатдир», деган эдилар.

Дарҳақиқат, бугунги кун воқеаларини кузатар эканмиз, башарият ояти каримада баён этилган синовлар олдида турганига гувоҳ бўламиз. Таассуфки, ҳамма ҳам бу синовдан муносиб шаклда ўта олаяпти дейиш қийин. Қиёматгача одамзотга душманлигини эълон қилган шайтон ҳам бу имкониятдан муносиб тарзда фойдаланиб қолиш ҳаракатида васваса ўқлари билан қалбимизни нишонга олади. Шайтоннинг бу борада энг биринчи амалга оширадиган нарсаси, бизни ғам-андуҳга чўмдириб, умидсизлик чоҳига ташлашдир... Чунки ғам инсон кўзига парда ториб, Аллоҳнинг ҳикмат ва ибратини кўришдан тўсади.

Юртимизда карантин ҳолати ҳам айрим юртдошларимизни мана шундай қайғуга, ваҳимага солиб қўйгани сир эмас. Ваҳимага тушган баъзи юртдошларимиз озиқ-овқат маҳсулотларини керагидан ортиқ сотиб олишга киришган, айримлар нарх-навони оширган ёки бўлмаса, ҳимоя ниқобларини ўз нархидан бир неча баробар қимматига сотаётганини кўриб, эшитиб, дилинг оғрийди. Аммо мана шундай бир кезда юртимиз бўйлаб саховат ишларига бел боғлаган, яхши амалларга ҳарис инсонларнинг ҳам борлигидан дилинг яйрайди, қалблар таскин ва осойиш топади. Алҳамдулиллаҳ...

Куни кеча таҳририятимизга андижонлик саховотпеша инсонлар жуда кўп ниқоблар бериб юборибди. Бу ҳолат таҳририят ходимларини жуда қувонтирди. Аллоҳ таолонинг «Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз» (Наҳл сураси, 97-оят) деган ваъдасини ёдда тутган, ҳаётини мана шундай асосга қурган инсонлар борлигидан кўзларим ёшланди...

 Каратиннинг илк кунида вилоятлардан келган талабаларга уйларига кетиш учун ҳукуматимиз томонидан кўплаб чоралар кўрилди. Мана шундай вазиятда бир саховатпеша ҳайдовчи талабаларни текинга олиб боришини эълон қилди. Бу шунчаки айтиб қўйиладиган гапдек бўлса-да, оддий ҳайдовчининг мана шундай журъат ва куч билан бу ишни амалга ошириши унча-мунча инсоннинг қўлидан келадиган иш эмас. Бу ҳам катта жасорат, катта савоб иш.

Данғара туманидаги «Аюбхон текстил» масъулияти чекланган жамияти туман аҳолиси учун бепул тиббий ниқоблар тарқатиши;

 «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим этиши;

Kun.uz таҳририятининг фидойи шифокорларимизга ташаккур билдириш мақсадида ўзига хос челленжга қўшилиб, тушлик ташкил этиши;

Мобил операторлари томонидан карантин даврида қатор фойдали сайтларга киришнинг бепул қилиши...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Кимдаки ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур» деган ваъдаларини ҳаётларига татбиқ этаётган фидойи шифокорларимизга, тадбиркорларимизга, ҳайдовчию мухбирларимизга, билган-билмаган яхши инсонларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Куни кеча Тошкент шаҳар имом хатибининг kun.uz мухбирга берган жавобида бир масала алоҳида таъкидлаб ўтилди: «Эскиларнинг гапи бор: ким нимадан фойдаланиб, пул қилса, ўша топган пулини шунга сарфлайди, дейилади. Агар одамларнинг мусибатидан пул қилса, топган пулини бир куни ўз мусибатига сарфлайди. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Бу гаплар, йиллар давомида тажрибадан ўтган гаплар».

Зеро, бизнинг халқимиз одамларнинг мусибатидан пул топадиган халқ эмас. Доктор Аҳмад Ийсо Маъазровий айтганидек, чўнтагингда кўтариб юрган маблағинг сеники эмас. У дўкон эгасиники ёки бензин сотиш шаҳобчасиники ёки вафот топганингдан кейин қолган меросхўрларингникидир. Аммо камбағал, фақир ёки муҳтожга ёки (бирон) вақфга ажратган, берган мол-мулкинг бўлса-чи? Ана ўшаниси Роббинг ҳузурига яшириб қўйган молингдир. Модомики руҳинг танангда экан, садақа қил.

Бугун бизда мана шундай имкониятлар пайдо бўлди. Имкониятлардан бошқалар қатори унумли фойдаланиб қолишга жидду жаҳд қилайлик. Асло шайтоннинг энг қаттиқ уринишларидан бўлган қайғу ва ғамга асир бўлмайлик. Ана шундагина мақоламизнинг кириш қисмида башорат берилган сабрлилар сафидан жой оламиз, иншааллоҳ!

Райҳона

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvYs6da2CAwxoembed

14:22 / 26.05.2017 9424
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада давоми...

13:24 / 10.11.2016 4233
Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса давоми...

19:31 / 12.11.2016 6298
Азоннинг суннатлари  Улар бештадир 1. Эшитувчи муаззин «Ҳайя ъалассолаҳ, ҳайя ъалалфалаҳ» лафзидан бошқани давоми...

14:57 / 08.12.2016 4493