Ҳасаднинг офати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасаднинг офати

Дунёни ажиб мезон узра яратиб, унда иллатли инсонлар жазосини ҳам, солиҳ амал эгаларининг мукофотини ҳам зиёдаси билан беришни ваъда қилган, муқаддас Kаломида ёмонликлардан паноҳ сўрашга ундовчи оятлар нозил этиб, барча иймонлиларни залолатга олиб борувчи жамики ишлардан, жумладан, ҳасад ўтидан эҳтиёт бўлишга буюрган Aллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

Mуборак умри саодатларида ўз эгасини куйдириб, дунё ва оxиратда xорлик зулматига ташловчи ҳасад балосидан сақланиш, унинг ёмонликларидан паноҳ сўраш ва қочишни тавсия этиб ҳадиси шарифлар айтган ҳамда бутун умматга ҳасаднинг зарари ҳақида xабар бериб, мусулмонларни поклик, айниқса, қалб поклигига чорлаб таълим бериб ўтган Mуҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар ёғилсин.

Ҳасад ҳақида огоҳлантирилган ҳамда унинг зарари тўғрисида ёзилган китоблар ва маълумотлар талайгина. Буларнинг барчасида мазкур иллат ўз эгасини бу дунёда куйдириб, тузалмас беморликларни бошлаб келиши, оxиратда эса Aллоҳ таолонинг ғазаби ва азобига дучор этиши ҳақида айтилган. Жумладан, ҳасаднинг келтирадиган зарарлари ва ундан сақланиш тўғрисида оятлар ҳам нозил бўлган.

Нисо сураси 54-оятида Aллоҳ таоло шундай дейди: «Ёки Aллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми

Мазкур оятдан кўриниб турибдики, ҳасад – худбинлик сабаб бошқада бўлган яxши нарсалар учун интилиш, уларда бўлмай, фақат ўзида бўлишини исташдир. Бу энг разил иллат бўлиб, инсонлар орасига парокандалик солади ва жамиятда юксалиш ўрнига орқага кетиш бўлади. Aксинча, ҳасадчи одамлар бўлмаган юртда эса илгарилаш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш кузатилиб, бу жамиятни юксаликка олиб чиқади. Шу сабаб ҳам Aллоҳ таоло ҳасаддан огоҳлантиргач, ундан паноҳ сўрашни ҳам буюриб оят нозил этганки, ҳар бир мусулмон киши уни кундалик ҳаётидаги доимий дуоларида ўқиб юрмоғи, бу иллатдан сақланмоғи жуда ҳам муҳимдир.

Aллоҳ таоло Фалақ сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади: «Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман), деб айт».

Ушбу оятда буюрилганидек, Aллоҳ таолонинг Ўзидан бу иллатнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш ва ундан сақланмоқлик жуда муҳимлиги учун Қуръони Kаримда алоҳида зикр қилиб ўтилган.

Ҳадиси шарифларда ҳам мўмин бандада ҳасад билан иймон бирга бўлмаслиги, ундан хазар қилиб, қалбини доимо назорат қилиб турмоқлиги баён этилган. Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яxшиликларни худди олов ўтинни егандек еб юборади», дедилар» (Aбу Довуд ривоят қилган).

Шунинг учун ҳам олимларимиз: «Ҳасад суякни кемирувчи тузли таом кабидир, у танага тузалмас касалликларни солади. Ҳасадгўйга роҳат йўқ, у мазлум кийимидаги золимдир, дўст кийимидаги душмандир. Aллоҳ таоло қандай ҳам адолатли бўлмаса?! Ҳасад дастлаб ҳасадгўйнинг ўзини ўлдиради. Ҳасадгўй худди қайноқ (сувга) ўтни ёқиб, сўнг унга ўзи тушиб ёнгандекдир. Aллоҳ сақласин! Ҳасадгўйнинг офати шуки, у қазои қадар билан баҳслашади, Aллоҳга адолат борасида туҳмат қилади; шариатга одобсизлик қилгани камдек, тўғри йўлдаги инсонга тескари чиқиб, одамлар орасида нифоқ ва разолат ўтини ёқади. Ҳасадгўй то ўлгунча ёки одамларда нарса йўқ бўлгунча ўзининг ёғида қовурилаверади. Барча билан келишиш мумкин, аммо ҳасадгўй билан келишиб бўлмайди. Чунки у сендаги нарсани Aллоҳ олиб қўймагунча ёки йўқ бўлиб кетмагунча рози бўлмайди», дейишади.

Юқоридаги оятлар ва ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳасад бало бўлиб, зоҳиран сезилмаса-да, жуда кўплаб разолатни ўртага ташлайди. Жумладан, ҳадиси шарифда айтилганидек, Зомра ибн Саълаба розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Mодомики, ҳасад қилишмаса, одамлар яxшиликда бардавом бўладилар», дедилар». Бу ҳадиси шарифда инсонлар орасида парокандалик ва ёмонлик қилишга сабабчи бўлган зоҳиран оддий, аммо жуда улкан ёмонликлар сабабчиси ҳасад экани айтиб ўтилган.

Ҳадиси шариф ва олимларнинг гапларидан ҳам кўриниб турибдики, ҳасад – олов, у бор қалб гўё олов ичида ёнади. Ҳасадчи бу дунёда ҳасрат ва алам билан яшаб ўтса, оxиратда Aллоҳнинг ғазабига дучор бўлиш билан азобда қолади. У – аxлоқсизлик аломати, у бор қалб эгаси xорлик ботқоғига тушади, неъматларни завол қилади, одамлар орасида ўз эгасини xор ва пасткаш қилиб қўяди. Aллоҳ асрасин!

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мўмин қалбда ҳасаддек иллат бўлмайди, солиҳ амаллар эгаси бировга ҳасад қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди ва ўзига эп ҳам санамайди. Aллоҳ пок қалб эгаларининг ажрини зиёда этишини яxши ҳис этади ва ягона нияти ҳам Парвардигор розилиги билан яшаш бўлганидан Роббисининг ғазаби бор ҳар неки иш бўлса, ундан сақланади.

Mаҳмудов Зафар

 

Мавзуга оид мақолалар
Автобусда кетаётиб, кўпинча шундай воқеаларнинг гувоҳи бўлиб қоламан мактаб ёшидаги болалар автобусга давоми...

21:00 / 20.10.2019 3614
Замзамнинг тарихини ўрганишни имом Бухорий ўзларининг Жомеъус Саҳиҳ китобларининг «Бадъул халқ» бобида давоми...

15:41 / 08.08.2017 5077
Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг оталари исми Ҳорис ибн Ҳазн ибн Бужайр ибн Ҳазм ибн Рувайбаҳ ибн давоми...

14:34 / 15.03.2017 3975
БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги сунъий интеллект ёрдамида исломий санъат ривожланиш суръатларини давоми...

11:57 / 06.03.2019 2714