АЛЛОҲГА БЎЛГАН ИШОНЧ... КИМЛАР ЭРИШАДИГАН МАРТАБА?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Сизу бизни мўмин-мусулмонлардан қилиб яратган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин.

Ислом маърифати ила ҳаётимизни туганмас нур ила ёритиб кетган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар ёғилсин.

У зотнинг аҳли оилаларига, саҳобаи киромларга ва уларга эргашган тобеъинларга Ҳақ таолонинг битмас-туганмас раҳмату мағфирати бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари унвонига сазовор бўлган олиму уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Маълумингизким, сайтимизнинг сиз азиз фойдаланувчилари учун Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг жума хутбаларидан матнли равишда мақолалар тақдим қилиб келамиз. Эндиликда ушбу маърузаларни видеолавҳа шаклида сиз азизларимизга муборак жума туҳфаси тарзида тақдим қилмоқчимиз.

Аллоҳ таоло бошлаган ишимизни хайр ва барокотли қилсин. Ушбу ишда хайрихоҳ бўлган барча ходимларни Ўзининг улуғ ажру мукофотлари ила сийласин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=vgQl9KQf6F4[/embed] АЛЛОҲГА БЎЛГАН ИШОНЧ... КИМЛАР ЭРИШАДИГАН МАРТАБА? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири Имрон ибн Хусайн розияллоҳу анҳу бемор бўлиб қолган эди. Касаллик уни хурмо шохидан ясалган ёғоч сўрида йигирма уч йил ётишга мажбур қилди. Шу ҳолатда ҳам унинг юзидан табассум аримасди. Бу саҳоба Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан шифо сўраб дуо ҳам қилмаганди. Уни бунга ундаган нарса нима? Бу Аллоҳга бўлган эътиқод ва Унинг марҳаматига бўлган ишонч эди. У Аллоҳ таоло унга ўз нафсидан ҳам меҳрибон, деган ишонч ва эътиқод денгизига ғарқ бўлганди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган ҳожатни у ўзида топмаган. Кейин Имрон ибн Хусайн иродаси Аллоҳ азза ва жалланинг иродасига яширинган. Акаси унинг олдига кириб, (озиб кетганидан) ажин тушган териси ичидаги суякларини кўрганида йиғлади. Имрон унга табассум қилиб: «Нима учун йиғлайсиз?» деб сўради. «Сизни шу ҳолатда кўрганимдан йиғлаяпман», деди. Имрон: «Йиғламанг! Аллоҳга маҳбуб бўлган (нарса) менга ҳам маҳбубдир», деди. Аллоҳдан яна шифо сўрамади. Ибн Атоуллоҳ бу ҳолатни ориф кишиларга хос, деган бўлсалар-да, лекин мен айтаманки, Аллоҳга қасам, Унинг меҳрибонлиги кенг, бу фақат ориф кишиларгагина хос эмас. Сизлардан қайсидир бирингиз ҳам қисқа вақт оралиғида ана шу ҳолатдан ўтишингиз мумкин. Бундай банданинг ишончи ва эътиқоди Аллоҳнинг ҳикмати билан кучаяди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг марҳамати билан унинг эътиқоди мустаҳкам бўлиши мумкин. Дўсти унга: «Сен ўзинг турган бу ҳолатдан қутқаришини Аллоҳ таолодан сўрагин», деса, у: «Аллоҳнинг Ўзи мени кўриб турибди-ку, эҳтимол, бунда мен учун яхшилик бордир», дейди. Мен буни ўз тажрибамдан ўтказганман. Аллоҳ таоло қайсидир кун менга бирор нарсани юборса, мен унда фақат яхшиликни кўрганман. Неча марта мени афсусланишга ундаган ҳолатларга дуч келган бўлсам, бир вақтдан кейин ана шу афсусланган ҳолатим менга даво бўлган, менинг муолажам, менинг саодатим бўлган. Мен ишимни Аллоҳга топшириб қўйганман. Бу ҳолатдан сизларнинг ҳар бирингиз ўтишингиз мумкин. Бунинг биргина шарти бор, у ҳам бўлса, Роббисини таниши ва билишидир. Уни таниб, Унинг биров сўрамаса ҳам, нарсаларни эвазсиз кўплаб берувчи Карим эканига, барчага яхшиликни раво кўрувчи Вадуд эканига, қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи Роҳийм эканига, ўта шафқатли ва меҳрибон Роъуф эканига, ўта лутф кўрсатувчи, барча нарсаларни нозик жойларигача билувчи Латиф эканига ишониши керак. Агар у шу ҳолатга бориб етса ва мана шу ишончни татиган бўлса, кимдир унинг олдига келиб, Аллоҳдан у ёки бу ишларни сўрагин, деса ҳам, бундай ҳолатларда (ўзини Аллоҳга буткул топшириб) Ундан сўрамайди.

Имом Бутийнинг «Ҳикамул Атоия» силсиласидан

қирқиб олинган видео-суҳбатдан

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси, 11.01.2017 йил

Мавзуга оид мақолалар
23. Шубҳали ерларда бўлиб, шубҳали ишларни қилиб, одамларнинг ғийбат ва ёмон гумон каби гуноҳ ишларни давоми...

13:30 / 10.11.2016 3336
embedhttpswww.youtube.comwatchvXY4P0PPGsXkfeatureyoutu.beembed

22:07 / 02.07.2017 3334
Бир ишни бошлашдан, қарор қилишдан аввал, бирор ҳодиса олдидан Хайрлиси бўлсин дейиш мўминмусулмон давоми...

13:52 / 29.11.2016 3737
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аввало, Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

15:13 / 23.02.2017 9628