Гўдак тилидан (йигирманчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирманчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун йигирманчи кун.

Биласизми уйимиз яқинида болалар уйи деган жой бор. Авваллари бу жойни кўрмаган эдим. Ўзимча у жойни болалар ўйнайдиган уй бўлса керак деб ўйлар эдим.

Бир куни ўша болалар уйидан бир бола қочгани ҳақида айтишди. Ҳамма ўша болани сўраган, кимдир маҳалламиздан қидирса, бошқа кимдир узоқроққа излаб кетди.

Мен йўлакдан кетаётган эдим, йўлакдаги бурчакда кимдир борлигини кўриб қолдим. Яқинроқ борсам бир бола ўтирган экан. Ёнига ўтириб:

- Ассалому алайкум! Яхшимисан? Сени илгари ҳеч кўрмаган эканман! Исминг нима? - дедим.

У эса:

- Исмим Содиқ! Бу ерлик эмасман. Ҳов нарироқдаги «Болалар уйи»данман, - деди.

Шунда мен:

- Ҳамма излаб юрган бола сенмисан? Нега қочиб кетдинг? - деб сўрадим.

У эса:

- Ўзингни исминг нима? - деди.

- Исмим Муҳамммад Айюб! - дедим.

Шу пайт у:

- Муҳаммад Айюб! Биласанми биз яшайдиган уй аслида бизнинг уйимиз эмас. Болалар уйидаги кўп болалар ота-онаси ёки бирор яқин кишиси тарафдан ташлаб кетилади. Сен ҳеч тасаввур қила оласанми!? Энг яхши кўрганларинг тарафидан бу жойга ташлаб кетиласан. Эсимда жуда кичкина бола эдим. Дадам билан ойим бир-бирлари билан уришиб кетишди. Жуда қаттиқ уришишди. Мен ҳали чақалоқ бўлган синглимни қучоқлаб бошқа хонада ўтирар эдим. Шунда дадам ойимга қараб «-Сен билан ажрашаман» дедилар. Ўша вақтда мен, ҳам дадамдан, ҳам ойимдан ажралишимни билмас эдим.

Кейин дадам уйдан чиқиб кетдилар. Биласанми? Ўшандан бери дадамни кўрмадим. Ойим бизни тоғамникига олиб бориб ташладилар. Ойимни ҳам ўшанда охирги марта кўрган эканман. Тоғам билан бир қанча вақт яшадик. Кейин келинойим тоғамга нималардур дедилар. Шунда тоғам бизга бақириб-бақириб машиналарига чиқишимизни талаб қилдилар. Қўлимда синглим билан машиналарига чиқдим. Бизни тўғри ана шу болалар уйигаа олиб келдилар. Бизни ташлаб кетаётганлари эсимда. Оёқларини қучоқлаб:

- Тоғажон илтимос бизни ташлаб кетманг. Илтимос бизни ойижонимга олиб боринг. Ойижонимни ҳафа қилмайман. Ширинлик сўраб йиғламайман. Ҳамма айтганларини қиламан, - дедим. Лекин... лекин тоғам барибир бизни ташлаб кетдилар. Ўшандан бери шу ердамиз. Қоравул амаки мени қаттиқ урганлари учун қочиб кетдим. Ўзим қайтиб бораман ўша «Болалар уйига», - дедида югуриб чиқиб кетди.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2 апрел 2019 йилда «Шайх Зайниддин» Кўкча масжидида имконияти чекланган фуқаролар ўртасида Асмаул давоми...

10:39 / 02.04.2019 2329
embedhttpswww.youtube.comwatchv16uqQLNX5PEembed

14:37 / 12.06.2017 3529
Афиша Dailyнинг ёзишича, The Washington Post газетаси «Mattel компанияси ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини тақдим қилди», давоми...

18:54 / 14.11.2017 4290
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда ёрдамчиrdquoмизга айланган. Керакли давоми...

19:40 / 21-yanvar 5235