Гўдак тилидан (бешинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи кун...

Ассалому алайкум. Барчага Рамазоннинг бешинчи куни муборак бўлсин.

Бугун бизникига бобожоним келадилар. Уларнинг ёшлари жуда катта. Соч-соқоллари оппоқ. Ҳудди қордек. Биласизми, кўпларнинг бобоси кўзойнак тақиб, ҳасса тутиб юришса, менинг бобожоним кўзойнак ҳам тақмайдилар, ҳасса ҳам тутмайдилар. Бунинг сири «Кўп меҳнат ва давомий Қуръон ўқишда» дейдилар. Мен ҳам қариганимда, ҳудди бобомдек ҳасса тутмай, кўзойнак тақмай юришни хоҳлайман. Шунинг учун кўп-кўп меҳнат қилишим ва Қуръонни тезроқ ёдлашим керак.

Бобом менга ёшликларида бўлган бир воқеани кўп марта айтиб берганлар.

Ҳикоя қилишларича, ёшлик чоғларида, чойхонада ёши катталарга аниқроғи қори дадаларга хизмат қилиб юрган эканлар. Қори додалардан бирлари савол берибдилар:

- Ўғлим! Сиз қайси маҳалладансиз? - деб.

Бобом:

- Фалончи оғрининг маҳалласидан.- дея, ўша вақтнинг машҳур ўғрисининг номини айтиб жавоб берибдилар.

Жавобдан бир оз ранжиган қори дода:

-Эҳҳ, ўғлим! Сизни маҳаллангизда фалончи қори, фалончи дурадгор, фалончи домлалардек яхши инсонлар борку. Ҳеч қачон ёмон инсонлар номидан фойдаланманг. Фақат яхши инсонлар исмини айтинг! - дея танбеҳ берибдилар.

Бобожоним ўшандан бери, ҳеч қачон ёмон инсонларнинг номини ишатмас, фақат ва фақат яхши инсонлар исмини зикр қилар эканлар.

Менга ҳам шуни кўп такрорлайдилар.

Биласизми!? Маҳалламизда Абдулбосит қори ва Аброр домлалар бор бўлиб, уларни ҳамма танийди. Лекин илгари бир ўғри ҳам бўлган экан. Ҳозир унинг номини кўплар эсдан чиқариб ҳам юборишибди. Мен эса билмайман ҳам. Эҳтимол ёмонларнинг номи ўчиши шундай бўлса керак.

Нима бўлса ҳам, мен яхши инсонларни яхши кўраман. Хўш. Сизчи?...,

Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан давоми...

13:52 / 02.03.2017 15998
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:12 / 13.05.2023 2147
Марям «Аллоҳнинг иродаси ила мўъжизалар рўй бергай»     Аллоҳнинг мўъжизаларини ўз кўзим билан давоми...

13:37 / 17.08.2018 5356
Қумликлар орасида 160 гектар майдонга эга бўлган улкан қурилиш лойиҳалаштирилмоқда ва Британия ва Дания давоми...

10:42 / 24.01.2017 3547